Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:45

Наманганлик шоир Ризо Обид Тошкентга юриш қилмоқчи


Наманганлик шоир Ризо Обид Андижондаги фожеалар ва маҳаллий зиёлиларнинг бу воқеаларга сукут билан муносабатда бўлаётганига норозилик сифатида Тошкентга томон пиёда юриш қилмоқчи.

Шоирнинг сўзларига қараганда, халқ отилган бир вақтда зиёлилар ўз норозилиги қайсидир йўсинда билдириши керак.

“Хуршид Дўстмуҳаммад, Абдулла Орипов ва Эркин Воҳидовга ўхшаб Президентнинг ёвғонини ичаман деяётганлар эмас, ҳақиқий халқ тарафида бўлган шоирлар ўз норозилигини бирор кўринишда билдириши керак”, - деди Р.Обид.

Р.Обид ўз норозилигини Намангандан Тошкентгача пиёда юриш қилиш орқали билдиришини маълум қилди.

Унинг айтишича, агар зиёлилар ўз норозилиги билдирса, ҳукумат бирор чора қўллашидан қўрқиб юраверса, Андижондаги хунрезликлар ҳолва бўлиб қолади.

Шоир Андижон фожеаларига бағишлаб ёзилган шеърини ўқиб берди:



Андижонда қон тўкилди, у кимга керак эди?


Гўдакларнинг, оналарнинг бошларини ким еди?


Шаҳид бўлган одамларни ўққа тутган ким ўзи?


Қўли қону, мен эмасман, деганнинг ростми сўзи?



Халқи ўлса, аза тутмай, ўйин тушар шоҳлари,


Қонхўр шоҳни улуғлашар ялоқхўр, маддоҳлари.


Ҳушёр бўлгин, азиз халқим, тождоринг қонсираган,


Атрофида кўппаклари ўлжа деб ҳансираган.



Аллоҳ инсоф берсинг, десанг оёғингдан олади,


Пешонангдан қон оқизиб, сурнайини чалади.


Дажжоллари бирам шўхки, қонни кўриб куйлайди,


Ҳақни эмас, ноҳақликни, чаппа сўзни сўзлайди.





Андижонда ўқ узганлар онасини ўлдирди,


Ўн беш ёшли ўз синглиси – гулдай қизни сўлдирди.


Бир қонхўрни тўйдиргани отасини отганлар


Наҳот билмас, бундайларни хоин, дея тутганлар.



Айтар сўзим айтганим йўқ, айтсам билмам нетарсан,


Фақат билгим элдан чиқиб, қай манзилга етарсан.
XS
SM
MD
LG