Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:34

Швейцарияликлар “қовун тушурдими”кин…


Феруза Швейцариянинг “Нойе Цюрхер Цайтунг” газетасида “Андижон воқеаларидан сўнг кучайган қатағонлар ёхуд Берндаги ўзбек экспертининг фикрлари” сарлавҳали мақола чоп этилди.

Ушбу мақолада Швейцария тинчлик жамғармасининг “Низоларнинг олдини олиш” лойиҳаси Ўзбекистон бўйича мувофиқлаштирувчиси Марина Пикулинанинг сўзларига таянилиб, “Андижондаги исённинг қонли бостирилиши мазкур мамлакатда сиёсий ўзгаришлар бўлишига умид уйғотмаслиги” таъкидланади.

Мақолада яна ёзилишича, Марина Пикулина Андижон воқеаларидан кейин қатағонлар кучайгани, айниқса, ОАВга қаттиқ тазйиқлар ўтказилганини маълум қилган.

Газетада М.Пикулина Ўзбекистондаги дипломатик корпус вакилларининг ҳукумат томонидан Андижонга уюштирилган “саёҳати”да қатнашгани ва олдиндан тайинланган гувоҳлар билан бевосита суҳбатлашгани маълум қилинади.

Бироқ, қизиғи шундаки, М.Пикулина швейцариялик журналистларга бундай гапларни айтмаганини таъкидламоқда.

“Ҳамкасбларим мендан Андижон воқеалари ҳақида сўзлаб беришимни сўради. Аммо мен шахсан бу воқеаларга гувоҳ бўлмаганим, фақат расмий маълумотларга эгалигим учун холис баҳо бера олмаслигимни айтдим. Бу ҳақда эшитганларим ва одамлар билан суҳбатларимни гапирдим”, - деди М.Пикулина “Озодлик” мухбири билан суҳбатда.

М.Пикулинанинг айтишича, швейцариялик журналистлар уни ўз ўқувчиларига қашшоқлик бўйича лойиҳанинг Фарғона водийси бўйича мувофиқлаштирувчиси сифатида, яъни бутунлай хато таништирган. Шунингдек, у ҳукумат томонидан ташкил этилган қандайдир тадбирда ҳам иштирок этмаган.

“Швейцариялик журналистлар менинг номимдан кимнингдир, балки ўзларинингдир, Андижон воқеаларига муносабатларини баён қилган. Улар бу ҳақдаги мақоласи ҳаққонийроқ ва тўлароқ бўлиши учун ўзбекистонлик бўлган менинг номимдан фойдаланган бўлиши мумкин”, - деди М.Пикулина.

У бу мақоладан сўнг ўзига нисбатан тазйиқларни сезмаётгани, аммо ҳозирги вазиятда эҳтиёткорлик зиён қилмаслигини билдирди.
XS
SM
MD
LG