Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:16

Ўзбекистонда ўлим жазоси бекор қилинди, фақат...


Шайбон Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 2008 йил 1 январдан мамлакатда ўлим жазосини бекор қилиш тўғрисидаги фармонга имзо чекди. Мазкур фармонда ўлим жазосини умрбод ёки узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан алмаштириш белгиланган.

“Оналар ўлим жазоси ва қийноқларга қарши” ташкилоти раҳбари Тамара Чикунованинг сўзларига қараганда, бу фармон Ўзбекистонда ўлим жазоси масаласи расман ошкора қилинганидан дарак беради. Зеро, шу пайтгача жазонинг бу тури фақат тор доираларда ва ёпиқ ҳолда муҳокама қилиб келинган. Шунинг учун мазкур фармонни миллатнинг 14 йил давомида бу борада қўлга киритган энг йирик муваффақияти сифатида қабул қилиш мумкин.

Жамиятшунос Баҳодир Мусаев фармондаги айрим ҳолатлардан таажжубга тушганини билдирди.

“Фармон нега жорий йилдан эмас, 2008 йилдан кучга кириши бир фуқаро сифатида менда саволлар туғдиряпти. Яъни 2008 йилга қадар ҳукумат ўзи учун имконият қолдиряптими? Биласизми, 2,5 йил ичида ҳам анча-мунча одамни айни жазо тури орқали йўқ килиб юбориш мумкин”, - деди Б.Мусаев.

И.Чикунова фармондаги яна бир ноаниқликка эътибор қаратди. Унинг таъкидлашича, ҳужжатда айни пайтда ўлим жазосини кутиб турган маҳбуслар ҳақида ҳеч гап йўқ. Шунингдек, ўлим жазоси 2008 йилга қадар сақланиб қоладими ёки вақтинча тўхтатилиши ҳам ноаниқ.

Фармонда ёзилишича: “Ўлим жазоси умрбод ёки узоқ муддатга озодликдан маҳрум этиш билан алмаштирилган шахсларни сақлаш учун мажмуа ва иншоотлар қуриш, зарур шарт-шароитларни яратиш, ана шу муассасаларда ишлаш учун ходимларни тайёрлаш билан боғлиқ бир қатор ташкилий тайёргарлик тадбирларини амалга ошириш лозим”.

Б.Мусаевнинг фикрича, фармондаги бу бандда янги муассасалар ҳақида гапирилаётган экан, демак президент ўзига қарши янги чиқишлар бўлиши, мухолифат ҳали жонланишини билиб турибди.

Мазур банддан келиб чиқадиган мазмундан Демократик ташаббуслар маркази директори Искандар Худойберганов ҳам ташвиш билдирди.

“Банд мазмунидан келиб чиқилса, Ўзбекистонда кўплаб одамлар қатл этилади, - деди И.Худойберганов. - Шунинг учун бунча одамни қаерга жойлаш тўғрисида бош қотирилаётган бўлиши мумкин. Шунингдек, бу банд Ўзбекистонда қамоқхоналар камлик қилаётган экан, деган маънони ҳам беради”.

Кузатувчилар орасида фармонни Ўзбекистон ҳукумати ва жаҳон ҳамжамияти ўртасида юзага келган инқироз, инсон ҳуқуқлари борасидаги эътирозларга жавоб қадам сифатида қаровчилар ҳам учраётир.

И.Худойберганов бу фармон нима бўлганда ҳам ҳукуматнинг инсоннинг энг олий ҳуқуқи – яшаш ҳуқуқига эътибор қаратаётганидан дарак бериши, бу эса умидли қадам эканини таъкидлади.

Ўтган йил бошларида Ўзбекистон президенти мамлакатда ўлим жазосини бекор қилишга тайёр экани, аммо бунга жамият тайёр эмаслигини айтган эди.
У жамият тайёр бўлса, бу жазони бекор қилиш ҳеч гап эмаслигини билдирганди.
XS
SM
MD
LG