Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:25

Марказий газеталар шарҳи


Дилнаво

“Қишлоқ ҳаёти” газетасининг 16 август сонида Қўчқор Норқобилнинг “Уйдирма ва ҳақиқат” сарлавҳали мақоласи эълон қилинди. Унда Хонобод базасидаги Америка ҳарбий контингентини олиб чиқиб кетиш тўғрисидаги Ўзбекистон хукуматининг қарори хорижий оммавий ахборот воситалари томонидан бир ёқлама талқин этилгани таъкидланади. Муаллифнинг ёзишича: “Ўзбекистон томони АҚШ Қуролли кучлари контингентининг келгусида Ўзбекистон ҳудудида бўлишини кўриб чиқмаган. Демак хорижий билағон “шарҳловчи”ларнинг аюҳаннос солишига, ғимирлаб қолишига асос йўқ – АҚШ ҳарбий базасининг Хонободда муқим қолиши, бу ерда ўтроқ бўлиб туриб қолиши учун ҳам ҳеч қандай асос йўқ”.


“Ҳуррият” газетасининг 17 август сонида Сарвар Муҳаммаджоновнинг “Террорчи” қочқин бўла оладими?” сарлавҳали мақоласи чоп этилди. Унда қуйидаги сўзлар бор: “Хўш, қонуний ҳукуматга қарши қурол кўтарганлар, бегуноҳ инсонларнинг умрига зомин бўлганлар, ҳокимият ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларини ваҳшийларча қатл этганлар террорчи эмасми? Бир тасаввур қилинг: 2001 йил 11 сентябрда АҚШда террорчилик ҳужумларини содир этганлардан бирига бошқа бир давлат бошпана берса, тағин унга “қочқин” мақомини бериб сийласа, АҚШ ҳукумати хотиржам қараб ўтирармиди? Ҳеч шубҳасиз, ўша давлат қаттиқ тазйиқ остига олинар эди. Пичоқни аввал ўзингга ур, оғримаса бировга, деган нақл бор. Нега Андижонда жиноят содир этган ашаддий террорчиларга бошқача кўз билан қаралмоқда?”


“Ҳуррият” газетасининг шу сонида Зуҳриддин Исомиддиновнинг “Имлони билмаган мулло бўлмайди” сарлавҳали мақоласида ўзбек тилига хорижий тиллардан ўзлашган сўзларнинг ва имло қоидаларнинг таъсири хусусида мулоҳаза юритилади: “Бизнинг табиатимиз ўзи шунақа шекилли. Ҳар кимга тобе бўлишга шаймиз. Бутун дунё: инглизлардан тортиб арабларгача Россия пойтахтини “Масков” дейди, русларнинг ўзи ҳам жумла ичида “Московские новости” деб атайди, аммо биз ҳижжалаб “Москва” деймиз. Тошкентни туркманлар “Дашкенд” атайди, аммо биз улар пойтахтини “Ашхобод” деймиз. Ўн йилча аввал “Ашгабат” деб ўзгартишувди, бунга ҳам “лаббайка” дедик, қовуштирдик. Ашгабат бўлса – Ашгабат! Чимкент нимаси: Шимкентми – Шимкент!”
XS
SM
MD
LG