Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 13:41

Сирдарёда қутуришдан моллар ўлди


Лобар Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманидаги Иброҳим Каримов номидаги жамоа хўжалигида ит тишлаган моллар қутура бошлагандан сўнг икки юзга яқин ит ва мушук отиб ўлдирилди.

Шу хўжаликда яшовчи Убайдулла Деҳқоновнинг сўзларига қараганда, сигирини қўшнисининг ити тишлагандан кейин молларида қутуриш белгилари пайдо бўла бошлаган. Қутуришдан 4 моли ўлган. Қўшнисининг ити қишлоқдаги бир неча молни тишлагач, одамлар уни ўлдирган.

У.Деҳқонов моллари қутурганини аввалига қишлоқ ветеринария врачи Илҳом Қўлдошев ҳам тасдиқлаганини билдирди.

“Моллар ўлгач, уларнинг миясини лаборатория текширувига олиб бордик. Аммо лаборатория уларда қутуриш аломати йўқлиги ҳақида хулоса берди”, - дейди ветврач.

И.Қўлдошевнинг айтишича, ит қутургани ҳақида туман ветеринария бўлимига хабар берилган. Бироқ бўлим ходимлари ит одамларга зарар етказмаган бўлса, унинг ўлигини кўмиб ташлашвериш кераклигини билдирган. Шундан кейин ит лаборатория текширувидан ўтказилмасдан кўмиб ташланган.

И.Қўлдошевнинг таъкидлашича, лаборатория текширувида ит тишлаган молларнинг фақат биттасида қутуриш белгилари аниқланган. Шундан сўнг қишлоқдаги 200 га яқин ит ва мушук отиб ўлдирилган. 600 га яқин ҳайвон қутуришга қарши эмланган.

У.Деҳқонов лаборатория текшируви молларидаги қутуриш аломатларини тасдиқламаган бўлса-да, оила аъзолари саломатлигидан хавотирланиб, мазкур касалликка қарши эмланганини билдирди.

“Ҳар бири ампуласи 10 минг сўм турадиган дориларни сотиб олдик. 8 кишига 80 минг сўм харажат қилдик. Пул йўқлиги учун яна тўрт кишига дори харид қила олмадик. Ҳар бир киши учта ампула дори қабул қилиши керак экан. Биз эса бир ампуладан олдик”, - дейди У.Деҳқонов.

Вилоят санитария эпидемиология назорати марказининг ўта хавфли касалликлар бўлими бошлиғи Мухтор Қобуловнинг билдиришича, қутуришга қарши эмлаш дорилари учун давлат томонидан маблағ ажратилади ва кишиларга бепул тарқатилади.

Вилоят ветеринария бошқармаси бошлиғи Баҳриддин Тангяриқов Сирдарёда қутуришга қарши олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумлот бермаслигини, улар давлат сири эканини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG