Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:09

Россия десантчилари Ўзбекистонга келди


Шайбон Норасмий маълумотларга кўра, куни-кеча ўзбек ҳарбийлари билан биргаликда машқлар ўтказиш учун Ўзбекистонга Россиянинг Псков ҳаво десанти дивизияси таркибидаги 72-кучайтирилган рота етиб келган.

Рота таркибида 200 га яқин десантчи бўлиб, улар 19 сентябрь куни бошланиши тахмин қилинаётган ҳарбий машғулотларда иштирок этади.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати вакили Раҳимжон Нурназаров қўшма машқлар ҳақидаги маълумотни тасдиқлади, аммо машқлар жойи ва мақсади ҳақида ҳозирча ҳеч нарса дея олмаслигини билдирди.

Тахминларга қараганда, қўшма машқлар Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларидан бирида ўтказилади.

Россиянинг “Коммерсант” газетаси тарқатган хабарга кўра, машқларни кузатиш учун Ўзбекистонга Россия мудофаа вазири Сергей Иванов ва Ҳарбий ҳаво десанти штаби бошлиғи Валерий Евтухов келади.

Ўзбекистон томонидан машқларни қайси юқори лавозимли расмий кузатиши номаълум, аммо тахминларга кўра, бу шахс мамлакат мудофаа вазири Қодир Ғуломов бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтиш жоиз, шу вақтгача Россия ва Ўзбекистон ҳарбийлари бирор марта қўшма машқ ўтказмаган. Сентябрь ойидаги машқлар икки давлат ҳарбийларининг биргаликдаги дастлабки машғулоти бўлади.
XS
SM
MD
LG