Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:31

Марказий газеталар шарҳи


Дилнаво Бош прокуратуранинг Андижон воқеаларини ўрганиш бўйича эълон қилинган дастлабки ҳисоботи Ўзбекистон матбуотида мазкур ҳисоботни қўллаб-қувватлашга қаратилган мақолаларнинг қўзиқориндек кўпайишига сабаб бўлди.

“Моҳият” газетаси 16 сентябрь кунги сонида Юнус Бўроновнинг “Фош бўлган бўҳтон” мақоласини чоп этди. Андижон воқеаларига муносабат билдиришда кейинги пайтларда анча “ҳозиржавоб”лигини кўрсатаётган бу журналист “Озод деҳқонлар” партиясининг Бош прокуратура ҳисоботи юзасидан эълон қилган баёнотига тўхталади ва қуйидагича ёзади: “Гарчи биров тан олмасада, ўзларини “адолатли ва халқпарвар сиёсатдон”лар деб билувчи “Озод дехқонлар” партияси рўйхатдан ўтиш учун бир неча бор уринишди. Бироқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига зарур ва тегишли ҳужжатларни тақдим қилолмаганлиги, шунингдек, тўплаган имзолари қалбаки чиққанлиги учун расмий рўйхатдан ўтмади. Демак улар расмий равишда партия мақомига эга эмаслар. Қолаверса, мазкур “етакчилар”нинг бирор бир ижтимоий воқеликка партия сифатида аралашишга, ҳар хил баёнотлар беришга ваколатлари йўқ-ку”.


Юнус Бўронов ўз “ҳозиржавоб”лигини “Туркистон” газетаси саҳифаларида давом эттиради. У “Айбларни рад этишга шошилманг” сарлавҳали мақоласида бу сафар Қирғизистон Бош прокурорига бундай мурожаат қилган: “Жаноб прокурор, бундан бир муддат олдин ўзингиз Ўш қамоқхонасида сақланаётган 15 нафар “қочқин”нинг террорчи эканлигини, ҳатто бир неча маротаба матбуот орқали таъкидлаганингиздек, қўлингизда “уларнинг ашаддий жиноятчи эканлигини исботловчи” маълумотларга эга бўла туриб, нега уларнинг Ўзбекистон одил судидан қутулиб кетишига имконият яратиб бердингиз? Яна қандай қилиб Ўзбекистон Бош прокуратураси билан сидқидилдан ҳамкорлик қилаётганингизни ишончли таъкидлаётганингизга тушунмай қолдим. “Ишонч” билан айтаётган иддаоларингизга мутлақо тескари иш қилаётганингизни нима билан изоҳлайсиз? БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича Олий комиссариати ходимлари 1951 йилда қабул қилинган “Қочқинлар тўғрисида”ги халқаро конвенцияга зид иш олиб бораётганлигини таъкидлаган сиз эдингиз шекилли? Унда нега 15 нафар ўзбек жиноятчисининг учинчи бир давлатга олиб чиқиб кетиши тўғрисида қарор қабул қилдингиз? Сизнинг ўз касбий бурчингизга хиёнат қилишга ҳамда ўз эътиқодингизни ўзгартиришга нима мажбур қилди?”



“Халқ сўзи” газетасининг 16 сентябрь Абдусаид Кўчимовнинг Андижон воқеаларига муносабат тарзида ёзилган бир неча шеърлари эълон қилинди. Улардан бири - “Ёлланган мухбирга” деб номланган шеърдан иқтибос:

“Пул деса ҳаттоки хотинингни ҳам,
Жанобга қўшасан - бўлиб қолмас кам...

Қайда шовқин чиқса, ҳозир-нозирсан,
Чиқмаса, азобдан чўпдай озурсан.

Қисматинг аянчли – дарди - бедаво,
Кунингни итимга кўрмасман раво.

Хўжангга ёқмаса бир оғиз сўзинг,
Кўчада кўрасан ўзингни ўзинг”.


Шеър давомида Абдусаид Кўчимов хорижий ОАВ мухбирларидан фарқли ўлароқ, “ҳалол пул” топишини даъво қилади:

“Хорижлик жанобга қарам эмасмиз,
Топганимиз ҳалол, ҳаром емасмиз.

Сендек жиғилдонга уриб қўймаймиз,
Ватанни ҳеч кимга бериб қўймаймиз!”
XS
SM
MD
LG