Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:06

Ўзбекларнинг мурдалари топилди


Басира Россиянинг Таймир мухтор округидаги Дудинка денгиз портида бундан бир неча кун муқаддам ғарқ бўлган “Некрасов” теплоходида ўзбекистонлик фуқароларнинг жасадлари топилди.

Туман губернатори ўринбосари Вячеслав Шукин “Озодлик” мухбири билан суҳбатда бу хабарни тасдиқлади.

Унинг сўзларига қараганда, ҳозирча ўзбекистонлик фақат икки фуқаронинг жасади топилган. Теплоход чўкканда ҳалок бўлган ўзбеклар Мухтор Кимсанович Йўлбарсов ва Мунум Хўжамович Эгамов бўлиб, уларнинг шахси ёнидан топилган ҳужжатлар орқали аниқланган. Ҳали теплоход ҳалокатида ўлганлардан барчасининг жасади топилгани йўқ.

“Некрасов” теплоходи 16 сентябрь куни чўкиб кетган эди. Унинг чўкишига кемага меъёрдагидан ортиқча юк ортилгани, экипажнинг уқувсизлиги ёки об-ҳавонинг ёмонлиги сабаб бўлгани тахмин қилиняпти. 30 тонна юк кўтариш қувватига эга теплоходга 80 тонна мева ва сабзавот жойланган.

Кемадаги 7 киши қутқарилган. Улар орасида Ўзбекистоннинг бир фуқароси ҳам бор.

Теплоходда бўлган фуқароларнинг яқинлари барча маълумотларни Таймирдаги (8 391 11) 5-75-11 ва 2-24-60 телефон рақамларига қўнғироқ қилиб олиши мумкин.
XS
SM
MD
LG