Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:25

Ўзбекистон мактабларда дарсликлар етишмаяпти


Саида Ўқув йилининг биринчи ойи охирлаб қолган шу кунларда Ўзбекистондаги кўпчилик мактаб ўқувчилари дарсликлар етишмовчилигидан қийналмоқда. Мактаб томонидан ижарага китоб беришда ҳам муаммолар етарли.

Шу кунларда фарзанди учун дўконма-дўкон китоб қидириб юрган ота-оналарни кўп учратиш мумкин.

“Дарслик масаласида жудаям қийналиб кетдик. Ижарага ҳам оддий китоблар берилиб, қиммат турадиган дарсликларни қидириб юрибмиз. Шу дўконга 3-4 марта келишим. 3-синфнинг инглиз тилисини бугун ҳам топа олмадим. Бошқа синфлар учун китоблар ҳам йўқ”, - деди ота-оналардан бири.

Ота-оналарнинг айтишича, рус мактабларининг 9-синфи учун “Иқтисодиёт” дарслиги умуман йўқ. Бу китоб ўтган йилдан буён нашр этилмаган. Ижарага фақат арзон китоб берилаётган бўлса, қимматларини топиб келиш ота-оналарга юкланяпти.

Ўтган йили чиқарилган дарслик кейинги йилда худди шу синф ўқувчиси учун тўғри келмаётганидан ота-оналарнинг фиғони фалакка чиқяпти. Ўқитувчилар эса янги ўқув йилида чиққан китобларни сотиб олишни талаб қилишдан чарчамайди.

“Бу йил чиққан китобларнинг ўтган йилгиси билан номи бир хил, муаллифи эса ҳар хил. Ўқитувчилар янгиларини сотиб олишни талаб қиляпти. Уларни топиш ҳам қийин, пули ҳам қиммат”, - дейди ота-оналар.

Китоб дўконлари сотувчилари бу йил дарсликлар сўраб келувчилар сони кўпайганини айтмоқда. Улар кўпгина дарсликлар, масалан, 8-синф учун “Кимё”, “Адабиёт”, “Чизмачилик”, “Информатика” каби китоблар сотувда йўқлигини тасдиқлади.

“Бу ўзбек мактаблари учун дарсликлар. Рус мактаблари учун китоблар умуман тақчил”, - деди сотувчилар.

“Ўқитувчи” нашриётининг дарсликлар бўлими муҳаррири Абдулла Ҳасановнинг билдиришича, ҳозир мактаб дарсликлари барча нашриётларда чоп этиляпти. “Ўқитувчи” нашриёти ҳам Халқ таълими вазирлиги билан тузилган шартномада кўрсатилган барча дарсликларни аллақачон нашр этиб бўлган. Шу кунларда эса “Китобсавдотаъминот” ташкилоти буюртмасига асосан дарсликлар чиқаряпти.

Халқ таълими вазирлиги дарсликлар бўлими бошлиғи Учқун Хомутов ота-оналарнинг дарсликлар йилдан-йилга ўзгариб бораётганидан билдираётган эътирозларидан норози бўлди. Унинг таъкидлашича, аввал чоп этилган дарсликлардан ҳам бемалол фойдаланиш мумкин. Ота-оналар ўқитувчиларнинг тушунмай ёки бошқа сабаблар билан қилаётган талабларига ишониб, бу муаммони кўтариши керак эмас.

У.Хомутов жорий ўқув йили учун мактаблар берган буюртмалар асосида вазирлик нашриётлар билан шартномалар тузгани ва дарсликлар ўқув муассасаларига тўлиқ етказиб берилганини билдирди. У мактаб ёки халқ таълими бўлимларида буюртма бериш тартиби тўғри шаклланмаган бўлса, бу муаммони вазирлик даражасига кўтариш тўғри эмаслигини (!) қўшимча қилди.
XS
SM
MD
LG