Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:14

Америкага борувчилар камайиб қолдими?


Феруза Хабарларга кўра, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Тошкент-Нью-Йорк йўналишидаги авиарейслар сонини 1 ноябрдан бошлаб ҳафтасига икки мартадан бир мартага қисқартириш тўғрисида қарор қабул қилган.

Тошкент халқаро аэропорти маълумотхонаси ходими шундай гап-сўзлар борлигини таъкидлади, аммо бу маълумот ҳали расман тасдиқланмаганини билдирди.

Халқаро аэропорт хизматчиси Насибанинг (исми ўзгартирилди) айтишича, Тошкент-Нью-Йорк йўналишида учадиган йўловчилар сони бошқа рейслардагидан кўра кўпроқ.

Бошқа хизматчи эса шу кунларда Тошкент-Нью-Йорк йўналишида йўловчилар сони аввалгидан анча камайиб қолганини маълум қилди.

“Илгари Америкадан жуда кўп сайёҳлар келар эди. Ҳозир улар камайиб кетди. АҚШга боришни хоҳловчилар бизда кўп. Аммо виза олиш ниҳоятда қийин”, - деди хизматчи.

Яна бир суҳбатдош Тошкент-Нью-Йорк авиарейслари сони қисқаргани иқтисодий сабаблар билан боғлиқлигини таъкидлади.

“АҚШ Хонободдаги ҳарбий контингентини йил охиригача тарк этади. Қолаверса, ҳозир хорижий дипломатик корпус ходимлари сони ҳам камайтириляпти. Кўпчилик ташкилотлар рўйхатдан ўтказилмагани сабабли қайтиб кетяпти. Назаримда Тошкент-Нью-Йорк рейсининг кўплаб йўловчилари айнан дипломатик ва ҳарбий миссиялар вакиллари эди. Асосий йўловчилар сони камайиб қолгани авиакомпанияни шундай қарорга келишга мажбур қилган бўлса керак”, - деди суҳбатдош.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси ходимларидан бирининг сўзларига қараганда, ҳозир Тошкент-Нью-Йорк авиарейслари сони қисқартирилиши бўйича аниқ кўрсатма йўқ. Агар шундай қарор қабул қилинганда ҳам уни авиакомпаниянинг ички қоидаси, яъни қишки парвозлар жадвалига ўтишдаги одатдаги қарор сифатида қабул қилиш керак.
XS
SM
MD
LG