Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:19

Пахта ҳам ёнди, одамлар ҳам ёнди


Лобар Хабарларга қараганда, Сирдарё вилоятининг Боёвут туманидаги пахта тайёрлаш пунктида юз берган ёнғин оқибатида икки киши ҳалок бўлган, 4 киши турли даражада жароҳат олган.

“Шарқ юлдузи” пахта тозалаш пунктида ёнғин содир бўлганига бир қанча вақт ўтган эса-да, расмийлардан бу ҳақда аниқ маълумотлар олишнинг иложи бўлмаяпти.

Аммо пахта пункти яқинида яшовчи фуқароларнинг маълум қилишича, ёнғин 2 кишининг ўлимига, 4 кишининг оғир жароҳат олишига сабаб бўлган.

“Уйда эдим, тутун ҳидини сезиб, ўша томонга бордим. Ҳамма ўзини хирмон тепасидан пастга ташлаётган экан. Ўлганлардан бири 50 ёшли киши, яна бири 1985 йилда туғилган йигит эди. Оёғи ва бели синганлар ҳам бор”, - деди воқеа гувоҳларидан бири.

Пахта пункти ёнгинасида яшовчи аёлнинг сўларига кўра, ёнғиндан ўлганлар сурхондарёлик бўлиб, улар пахта мавсумида бу ерга пул ишлаш мақсадида келган.

Вилоят расмийлари ёнғин нима сабабдан чиққани, кўрилган зарар, фалокат қурбонлари ҳақида маълумотларни тақдим этмаяпти.
XS
SM
MD
LG