Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:53

Электр поездларида йўлкира ҳақи ошди


Лобар Сирдарё вилояти ҳудудидан ўтадиган электр поездларида (электричка) йўлкира ҳақи кескин ошди. Аҳоли, айниқса, талабалар учун қулай транспорт воситасида нархнинг бирдан ошиб кетиши кўпчиликни қийин аҳволга солиб қўйди.

Жўрахон Жўраева электр поездида “Меҳнат” станциясидан юмуш билан Гулистонга тез-тез келиб туради. Илгари бу оралиқдаги йўлкира баҳоси 150 сўм бўлса, эндиликда 350 сўмга чиқиб кетди.

“Биз чўл ҳудудда турамиз. Биз томонга автобус юрмайди. Фақат электр поездидан фойдаланамиз. Ҳозир йўлкира бир бекатга ҳам, Гулистонгача ҳам 350 сўм бўлибди. Бу менга ўхшаганларга оғирлик қилади. Ҳеч қаерда ишламайман. Эрим 30 минг сўм пенсия олади, холос”, - деди Ж.Жўраева.

Ж.Жўраеванинг икки фарзанди Сирдарё шаҳридаги мактабда ўқийди. Улар мактабга электр поездида қатнайди. Эндиликда она фарзандларининг ўқишга қатнашига йўлкира топиб бера олмаслигидан хавотирда эканини айтмоқда.

Электр поездида нархнинг арзонлиги кўпчилик учун қулай эди. Энди унинг нархи автобусникидан ҳам ошиб кетди. Йўловчиларнинг айтишича, Тошкентгача бўлган масофада йўл ҳақи ошгани йўқ. Аммо Сирдарёда йўлкира қимматлаган.

“Озодлик” мухбири поезд бекатлари ходимларидан турли масофаларда йўлкира ҳақининг турлича эканини изоҳлаб беришни сўради. Уларнинг маълум қилишича, илгари Тошкентдан Жиззахгача бўлган масофа 15 та ҳудудга ажратилган бўлиб, ҳар бир ҳудуд оралиғи учун 50 сўм йўлкира белгиланган эди. Энди улар йириклаштириб, 4 та ҳудудга ажратилган. Ёқилғи-энергетика ресурслари нархи ошиши муносабати билан ҳар бир ҳудуд оралиғида йўлкира 150 сўм этиб белгиланган. Бундан ташқари, ҳар бир чиптага 50 сўмдан қўшимча воситачилик йиғими тайинланган.
XS
SM
MD
LG