Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:23

Ҳукумат мактаб директорларига қайишди


Феруза Ўзбекистон президенти мамлакат халқ таълими тизимига оид янги қарор чиқарди. Аммо унда барча ўқитувчиларнинг эмас, балки мактаб директори ва ўринбосарлари маошини ошириш ҳақида гап боради.

Мактаб раҳбарияти иш ҳақини ошириш билан халқ таълими тизимида қандай ўзгаришлар ясаш кўзда тутилган? Айни пайтда бундай қарорга не ҳожат бор эди?

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги истиқболни белгилаш ва молиялаш бошқармаси бошлиғи Исматилла Султонов бу саволларга жавоб бериб, мактаб директори ва ўринбосарлари маошини оширишдан уларнинг меҳнатини рағбатлантириш мақсади кўзда тутилганини билдирди. Зеро, сўнгги вақтларда мактаб директорларига ҳаддан ташқари кўп мажбуриятлар юкланган.

И.Султовнинг таъкидлашича, қарорда мактабларда директор жамғармаси ташкил этиш, бу жамғармадан ўзини кўрсатган ўқитувчиларни рағбатлантириш мақсадида фойдаланиш белгиланган. Ўқитувчиларга табақалашган устамалар белгиланади. Шу асосда ўқитувчиларга 25 фоизгача қўшимча ҳақ берилиши мумкин.

Халқ таълими тизимида узоқ йиллар ишлаган ўқитувчи Бахтиёр Исабековнинг фикрича, айни қарор ўқитувчиларни директорларга қарам қилиб қўяди. Хусусан, бу қарор моддий ҳокимиятни директор ва унинг ўринбосарлари қўлида мустаҳкамайди.

“Энди ўқитувчи дарс сифатини кўтариш эмас, балки директор ва унинг ўринбосарига ёқишга ҳаракат қилади. Чунки у раҳбарларига ёқсагина, маоши бошқаларникидан кўпроқ бўлади”, - деди Б.Исабеков.

Мактаб директорларидан бири “Озодлик” мухбири билан суҳбатда директор жамғармасини тасарруф қилувчи комиссия (бу комиссияга директор, ўқитувчилар, ота-оналар вакиллари кириши белгиланган) яхши ишласа, турли суиистеъмолчиликлар бўлмаслигини эътироф этди.

Халқ таълими вазирлиги расмийси И.Султонов директор жамғармаси қандай молиялаштирилиши, ундан фойдаланиш мезонлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан махсус қарор қабул қилингандан кейин маълум бўлишини билдирди.

Президентнинг халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги қарорига мувофиқ, 2006 йил январдан бошлаб умумтаълим муассасалари директорлари ҳамда унинг ўқув ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари иш ҳақи ўртача 1,4 баравар кўпайтирилади. Айни қарорни амалга ошириш ҳисобидан, дейилади ҳужжатда, ўқитувчиларнинг иш ҳақи келгуси йилда барча ҳақ тўлаш манбалари ҳисобига (ҳар йилги индексациялар бунга кирмайди) ўрта ҳисобда 1,3 баравар оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
XS
SM
MD
LG