Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:14

Россия Ҳиндистонни қуроллантирмоқда


Басира Россия президенти Владимир Путиннинг Ҳиндистон Бош вазири Манмоҳан Сингҳ билан Москвадаги учрашуви чоғида икки давлат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик юзасидан ҳам шартнома имзоланди.

Айрим маълумотларга кўра, мазкур шартнома бўйича бир неча йил давомида Россия Ҳиндистонга қарийб 12 миллиард долларлик ҳарбий техника етказиб беради. Жумладан, мазкур ҳужжат Ҳиндистонга қирувчи самолётлар етказиб берилишини ҳам кўзда тутади.

Ҳиндистон Марказий Осиёда жойлашган ҳарбий базалардан биридан Россия билан ҳамкорликда фойдаланиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотлар ҳам ўз тасдиғини топаётган кўринади.

6 декабрь куни Россия мудофаа вазири Сергей Иванов Тожикистондаги Айний ҳарбий базасидан Россия ва Ҳиндистон ўзаро ҳамкорликда фойдаланиши мумкинлигини билдирди. Айни пайтда бу база ҳиндистонликлар томонидан таъмирланмоқда.

Россиялик ҳарбий эксперт Павел Фельгенгауэр Тожикистондаги ҳарбий базадан Ҳиндистон қандай қилиб фойдалана олиши мумкинлиги ўзи учун мавҳум эканини таъкидлади.

“Бу ҳолат турли муаммоларни пайдо қилади. Ҳиндлар бу базадан фойдаланиш учун Покистон ёки Хитой ҳаво ҳудудидан учиб ўтиши лозим. Бошқа йўл билан училадиганда ҳам бу Покистонга маъқул бўлмайди. Умуман, ҳозир қандай фойдаланиш ҳақида сўз бораётгани ҳам тушунарсиз”, - деди П.Фельгенгауэр.
XS
SM
MD
LG