Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:44

Конституциянинг “ўзгарувчан” моддаси


Тўлқин Ўзбекистон Конституциясининг президентликка сайланиши мумкин бўлган шахс ҳақидаги 90-моддаси мазкур ҳужжат қабул қилинган 1992 йил 8 декабрдан буён бир неча марта таҳрирга учраган моддалардан биридир.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган, бевосита сайловгача камида 10 йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси сайланиши мумкин. Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти бўлиши мумкин эмас”, - дейилади мазкур моддада.

“Эрк” демократик партияси бош котиби Отаназар Орипов мазкур моддага киритилган ўзгартиришлардан бири ҳақида гапиради: “Бу моддага ҳеч қаерда тасдиқланмасдан киритилган ўзгартиришлар ҳам бор. 1992 йилда қабул қилинган матнда президентликка сайланаётган шахснинг ёши 65 дан катта бўлмаслиги белгиланган эди. Ҳозирги матнда ёшдаги бу чегара олиб ташланган”.

Аввалги матнларда Ўзбекистон президенти беш йил муддатга сайланиши белгиланган эди. Биринчи марта бу матнлар асосидаги сайлов 1991 йил 29 декабрда бўлиб ўтганди. 5 йил муддатли президентликка кейинги сайлов эса 1999 йилнинг декабрида ўтказилди. Мазкур сайловдан кейинги йилларда 90-моддага яна бир ўзгартиш киритилди, яъни 5 йиллик муддат 7 йиллик қилиб белгиланди.

Хўш, бу ўзгартириш Ўзбекистоннинг амалдаги президентига ўз номзодини яна бир бор давлат раҳбари лавозими учун ўтказиладиган сайловга қўйишига имкон берадими?

Аҳоли вакилларидан бири бу саволга: “Менимча, қўймаса керак. Чунки Россия билан иттифоқчи бўлгандан кейин ўзгаришлар бўлиши айтиляпти. Шунинг учун бошқа одамлар мамлакатни бошқарса керак”, - деган жавобни берди.

Баъзи фуқаролар эса: “Ким ҳам ҳокимиятни бергиси келарди. Шунинг учун у (амалдаги президент) ўз номзодини қўяди. Керак бўлса, Конституцияни ўзгартиради. Икки марта сайладик, учинчи марта ҳам сайлаймиз”, - деди киноя билан.

Бошқа бир фуқаронинг фикрича, амалдаги президент ўзи бошлаган сиёсатни охирига етказмагани учун навбатдаги сайловга ҳам ўз номзодини қўйиши турган гап. Қолаверса, ҳозир унинг “меъросхўри” ҳам кўзга ташланмаяпти.

Баъзи фуқаролар Ислом Каримов навбатдаги муддатга ўз номзодини қўйишига шубҳа билдирди.
XS
SM
MD
LG