Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:50

Экологияга оид халқаро хабарлар


БМТ Атроф-муҳит дастури 8 март халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ташкилот Интернет сайтида атроф-муҳит ҳимоясига катта ҳисса қўшиб келаётган аёллар рўйхатини эълон қилди. Ташкилот матбуот вакили Элизабет Вехтер Озодлик радиосига бундай деди:
“Асосий мақсад 8 март халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан аёллар атроф-муҳитни сақлаш соҳасида қўлга киритган ютуқларини нишонлашдан иборат”.
Дунё ташкилотининг Атроф-муҳит дастури Интернет сайтидаги рўйхатга халқаро жамоатчиликка яхши таниш бўлган элликка яқин аёл атроф-муҳит ҳимоячилари номлари киритилган.
“Бизнингча, рўйхат муваффақиятли бошланди. Унда дунё жамоатчилигига яхши таниш бўлган аёллар, жумладан халқаро Нобел тинчлик мукофоти совриндори Вангари Матай, Швеция Атроф-муҳит вазири Лина Сомерстет, Канададаги атроф-муҳит ҳимояси билан шуғулланувчи “Сиерра” клуби раҳбари Элизабет Мей ва бошқалар бор”, – дейди БМТ вакили.
Элизабет Вехтерга кўра, БМТ Атроф-муҳит дастури Интернет сайтидаги рўйхатга атроф-муҳит ҳимояси билан шуғулланувчи бошқа аёллар номлари қўшилишда давом этмоқда.






*** *** ***

Европа парламентининг атроф-муҳит бўйича мутахассислари Иттифоқнинг янги энергетика стратегияси доирасида нефтдан фойдаланишни камайтиришга чақирмоқда.
Европа комиссиясига кўра, Европа Иттифоқига аъзо давлатлар энергетика соҳасида якка тартибда эмас балки, муштарак сиёсат олиб бориши, энергияни тежаш чораларини кўриши керак. Европа Иттифоқидаги транспорт воситаларининг 95 фоизи нефт ёнилғиси билан юради.
Саудиянинг Абқаиқ портидаги нефтни қайта ишловчи завод дунё бозоридаги нефтнинг 10 фоизини етказиб беради. 3 март куни ана шу заводга террор ҳужуми уюштирилишининг олди олинди. Жорий йил бошида Россия-Украина ўртасида газ нархи борасида юзага келган бўҳрон ва Саудиядаги воқеа Европа Иттифоқи давлатлари энергетика хавфсизлигини таъминлаш Иттифоқ раҳбарлари учун биринчи галдаги вазифа эканини кўрсатди.






*** *** ***

Сингапур жорий йилда глобал иқлим ўзгаришининг олдини олишга қаратилган Киото шартномасига қўшилади. Ахборот агентликлари 8 март куни тарқатган хабарларга кўра, буни Сингапур Атроф-муҳит вазири Ёқуб Иброҳим эълон қилган. 2005 йил феврал ойида кучга кирган Киото келишуви саноати тараққий этган давлатлардан Ер атрофига тўпланиб иқлим исишига сабаб бўлаётган зарарли газлар миқдорини 1990 йил даражасидан беш фоизга камайтиришни талаб этади.






*** *** ***

8 март куни Грецияда одатий бўлмаган об-ҳаво кузатилди. Афинада қалин қор ёққани сабабли пойтахтнинг кўп кўчаларида транспорт қатнови тўхтаб қолди. Бироқ қор бўрони мамлакат аэропортларида самолётлар парвозига таъсир этмади.
Айни пайтда, Болгарияда ҳам 35 сантиметр қалинликда қор ёғди. Оқибатда Шипка курортига автомобиллар қатнайдиган тунел беркилди. Метереологларга кўра, минтақада жума кунигача ҳаво харорати минус 10 даража бўлади.






*** *** ***

Ҳаво тўлқинида Озодликнинг “Тоза табиат” рукни. Қимматли тингловчи агар дастурларимизни мунтазам эшитиб бораётган бўлсангиз, баъзи ўзбекистонликларнинг радиация кучли булган жойларда яшаётгани ҳақида лавҳалар берилган эди. Хусусан, Олмалиқ тоғ кон металлургия комбинатининг чиқиндиларидан олтин ювиб олаётган ўзбекистонликлар ҳақида эшиттириш берган эдик. Оғир ижтимоий турмуш тарзи тожикистонликларни ҳам ана шундай ишларга мажбур қилмокда. Суғд вилоятидаги “Востоккредмет” корхонаси собиқ иттифоқ даврида уранни бойитишга ихтисослаштирилган эди. Унинг чиқиндилари Хўжанд шаҳри атрофидаги ҳудудларга чиқариб ташланган. Одамлар чиқиндиларнинг жуда кучли радиоактив нурланишига қарамай, ўн беш йилдан буён ана шу ерда рангли метал йиғмоқдалар.
XS
SM
MD
LG