Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:25

Ироқда америкалик фуқаро жасади топилди.


А.Арал Ўтган йилнинг ноябрида Ироқда гаровга олинган “Тинчлик йўлида фаолият олиб борувчи христиан гуруҳи” фаоли америкалик Том Фокснинг жасади куни-кеча пойтахт Бағдодда топилди. Фокс “Ҳақиқат қиличи” деб аталувчи гуруҳ томонидан ўғирлаб кетилган инсонпарварлик ëрдамлари билан шуғулланувчи тўрт нафар ғарбликнинг биридир. Гаровга олинганларнинг икки нафари Канада ва бошқа бири Британия фуқароси бўлган.

Ироқда инсонпарварлик ëрдами кўрсатиш билан шуғулланувчи саноқли ташкилотлардан бири¸ “Тинчлик йўлида фаолият олиб борувчи христиан гуруҳи” ходими Том Фокснинг жасади пайшанба куни Бағдод ғарбида¸ темир йўл бўйидаги ахлатхонадан топилди.

Ироқ полициясига кўра¸ қўллари боғлиқ ҳолдаги жасаднинг боши ва кўкрагида ўқ излари бор¸ бадани тилинган ва боши кўкарган.

Фокс билан бирга гаровга олинган шериклари тақдири ҳозирча номаълум. Канадалик 41 ëшли Жэймс Лоней ва 32 ëшли Ҳармит Соуден ҳамда 74 ëшли британиялик Норман Кемберларнинг сўнгги марта 28 февралда суратга олинган видео тасмаси 7 март куни Араб телевидениеси орқали намойиш этилган эди. Аммо мазкур видео тасмада Фокс кўринмаган эди.

Гаровга олувчилар¸ “агар барча ироқлик маҳбуслар қамоқдан озод этилмаса¸ гаровдагиларни ўлдирамиз”¸ - деб таҳдид этган эдилар.

Том Фокснинг АҚШдаги собиқ ҳамкасблари унинг ўлими ҳақидаги хабарни эшитиб ваҳимага тушди. Улардан бири Сара Речли Чикагода Фокс ҳақида бундай деди:

“Том жуда муҳтарам¸ мулойим ва тинчлик учун¸ айниқса¸ Ироқда тинчлик учун чин дилдан ишловчи одам эди”.

АҚШнинг Виржиния шататидан бўлган 54 ëшли Том Фокс икки фарзанднинг отаси эди. У биринчи марта 2004 йилнинг сентябрида ироқлик инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи гуруҳлар билан ишлаш мақсадида бу мамлакатга борган.

Фокс Ироқда ироқлик маҳбуслар билан ҳамкорлик қилган. У қамоқдаги маҳбуслар билан уларнинг оила-аъзолари ўртасида алоқачи сифатида хизмат қилган. Том Фокс шунингдек¸ касалхона ва клиникаларга дори-дармон етказиб турган ҳамда мусулмонларнинг тинчлик йўлида фаолият олиб борувчи гуруҳини тузиш устида иш олиб борган.

Бугун оддий ироқликлар Том Фокснинг ўлдирилишини қоралаб¸ бундай ҳад-ҳаракатлар мамлакат обрўсини туширади¸ деб таъкидлайдилар. Бағдодлик Али Хазел бу ҳақда бундай дейди:

“Агар Ироқ ташқарида эътиборга эга бўлишни эстаса¸ мамлакат ичкарисида ҳеч ким ўлдирилмаслиги керак. Юз берган мана бундай воқеалар бизга ëмон таъсир этади ва обрўйимизга путур етказади. Бу ерда яхши ишлар билан шуғулланувчи¸ одамларга инсонпарварлик ëрдамлари кўрсатувчи кишилар ўлдирилмаслиги керак”¸ - деб таъкидлайди ироқлик фуқаро Али Хазел.
XS
SM
MD
LG