Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:03

Адвокат тожик қизининг қотиллари аслида жазосиз қолганини айтмоқда


Басира Санкт-Петербург судининг бундан икки йил аввал тожикистонлик 9 яшар қизалоқ Хуршида Султоновани ўлдирган жиноятчилар устидан чиқарган ҳукми жабрланувчи томоннинг норозилигига сабаб бўлди.

Суднинг қотилликни оддий безорилик сифатида баҳолаганидан норози бўлиб, марҳуманинг яқинлари 31 март куни Москвада махсус матбуот анжумани ўтказди.

“Оилам оғир мусибатда. Қизимни ўлдиришди. Суд маслаҳатчилари эса қотилликни безорилик, деб ўтирибди. Майли, қизимни қайтариб бўлмайди. Лекин бошқа болалар нима бўлади”, - деди Хуршиданинг отаси Юсуф Султонов.

Султоновлар оиласининг адвокати Нателла Пономарёва Хуршиданинг қотиллари жазоланмай қолди, деган фикрда. У Санкт-Петербург суди ҳукми юзасидан юқори суд инстанциясига мурожаат қилишини билдирди.

Хуршиданинг ота-онаси, қариндош-уруғлари суд маслаҳатчилари чиқарган қарорни, юмшоқроқ айтганда, тушунмаяпти. Зеро, тергов давомида ҳибсга олинганлар жиноят содир этилган жойга бориб, қотилликни қандай амалга оширганини кўрсатган. Уларнинг кўрсатмалари видеотасмага ёзиб олинган.

Жабрланувчи томон ва давлат айблови қотилликда айбланган 7 судланувчининг айби тўлиқ исботланганини айтса-да, суд бу ишни безорилик, деб баҳолаб, уларни 1,5 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум этди. Бир судланувчи эса бутунлай оқланди. Асосий айбдор экани исботланган Роман Казаков эса 5 йилга кесилди.

Ўтган ҳафтада суд маслаҳатчилари ҳайъати қотилликдаги асосий ижрочиси Роман Казаковнинг жиноятини безорилик, деб қарор чиқарганди. Суд ҳукмининг юмшоқлиги сабаби шу билан изоҳланяпти.

Хуршидани ўлдиришда айбланганларнинг икки нафари уч ойдан кейин озодликка чиқади. Бунчалик тез озод бўлишига уларнинг тергов давомида ҳибсда сақланган муддати ҳам ҳисобга олиниши сабаб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 2004 йил февраль ойида ишдан қайтаётган Юсуф Султонов , унинг қизи Хуршида ва жиянига номаълум шахслар ҳужум қилган, оқибатда 11 жойидан пичоқланган Хуршида ҳаётдан кўз юмган эди.
XS
SM
MD
LG