Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:40

Россия суди наманганлик йигитни қамади


Басира Россиянинг Ханти-Мансий мухтор округидаги Нижневартовск шаҳри суди Ўзбекистоннинг Наманган вилоятилик 22 ёшли Исмоил Нурматовни 4 йилу 3 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

“Ҳизб ут-таҳрир” ташкилотига аъзолик, турли варақалар тарқатишда айбдор топилган И.Нурматов устидан суд жараёни 18 апрель куни якунланган бўлса-да, бу ҳақда фақат 26 апрелга келиб маълум бўлди.

И.Нурматов Россия Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари билан Москва метросининг “Марьино” станциясида ўтган йилнинг 29 декабрида қўлга олинган эди. Исмоил Москвадаги омборлардан бирида ишларди.

“Нижневартовскда унга нисбатан жиноят иши 2005 йилнинг бошида очилган. Исмоил Нурматовдан шаҳардан кетиб қолмаслик ҳақида тилхат олинган. Аммо Исмоил Москвага келиб ишлай бошлаган. Нижневартовскда у қидирувга берилгандан сўнг Москвадан ушлаб кетилган”, - дейди Москвадаги “Фуқаровий кўмак” қўмитаси ходимаси Елена Рябинина “Озодлик” мухбири билан суҳбатда.

Ханти-Мансий мухтор округи прокуратураси матбуот хизмати вакилининг сўзларига кўра, И.Нурматов 2003-2004 йилларда Нижневатовскда “Ҳизб ут-таҳрир” аъзоси сифатида фаолият кўрсатган. Уйида диний адабиётлар сақлаб, аҳоли ўртасида тарғибот ишлари юритган.

Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси Олий суди 2003 йил 14 февралда мамлакатда “Ҳизб ут-таҳрир” ташкилотининг фаолиятини расман тақиқлаган.

Айни пайтда Исмоил Нурматов қамоқ жазосини Россияда ўташи айтилмоқда. Бироқ инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари диний ташкилотларга аъзоликда айбланган Ўзбекистон фуқаролари аксарият ҳолларда Россиядан яширинча ватанига жўнатилиб, у ерда катта муддатларга озодликдан маҳрум қилинаётганидан ташвиш билдирмоқда.
XS
SM
MD
LG