Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:47

Назарбоев хавотирга тушган Европани ўзига оғдириш ҳаракатида


Германияга сафарини бошлаган Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 30 январь куни Берлинда Германия канцлери Ангела Меркел билан музокаралар ўтказди.

Бу учрашув Германиянинг Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи алоқалари мустаҳкамланиши учун ташаббусни қўлга олган бир пайтга тўғри келди.

Н.Назарбоевнинг Берлинга сафари Европада Россия етказиб берилаëтган газ ва нефть қарамлигидан хавотирлар кучайиши фонида бўлиб ўтмоқда.

Кейинги икки йил давомида расмий Москва ëнилғи масалаларини сиëсийлаштириб юборгани кузатилди. Шу боис, таҳлилчилар Н.Назарбоев ва А.Меркел ўртасидаги учрашув бош мавзуси энергия масаласи эканини айтмоқда.

“ЕИга раислик қилаётган Германия МОнинг асосий давлатларидан бири Қозоғистондан энергия импорт қилиш имкониятини синаб кўради. Бу ғоя МО ЕИ учун потенциал ҳамкор сифатида кўрилаëтганига далилдир”, - дейди германиялик таҳлилчи Александр Рау.

Қозоғистонлик сиëсатшунос Азимбой Ғали ҳам Қозоғистонни ЕИ учун оҳанграбога айлантираëтган омил энергия захиралари эканини айтади.

“Газ масаласи, менимча, Германия учун энг муҳим масала. Шу пайтгача нефть қувурларига этибор қаратган бўлсак, энди газ қувурларига ҳам диққат қаратишимиз керак. Каспий денгизи тубидан газ қувури ëтқизиш масаласига Россия қаршилик қилмоқда. Айнан шу сабабли Н.Назарбоев бу йил ЕИга раислик қилаëтган Германиядан геосиëсий қўллаб-қувватланишни кутмоқда”, - деди А.Ғали.

А.Рау Қозоғистон бундай қўллаб-қувватлашга ҳақли экани, чунки бу давлат кейинги 15 йил ичида иқтисодий жиҳатдан оëқда маҳкам турганини билдирди.

“Қозоғистон постсовет маконидаги энг ривожланаëтган давлатдир. Жуда кўп немис тадбиркорлари бу мамлакат иқтисодига сармоялар ëтқизиб, стратегик ҳамкорликка асос солиб бўлди”, - деди А.Рау.

Унинг сўзларига кўра, ҳозир Берлинда музокаралар олиб бораётган Н.Назарбоев бу ҳамкорликни янада кучли мавқега кўтармоқчи. Агар Германиянинг МОдаги жами иқтисодий муносабатларининг 75 фоизи Қозоғистон ҳиссасига тўғри келиши ҳисобга олинса, ЕИ ва Қозоғистон алоқалари истиқболли кўринади.
XS
SM
MD
LG