Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:04

Солиқчилар учун инсон ҳаёти чикора


Жиззахнинг “Кўк бозор”ида сотаётган маҳсулотлари солиқчилар томонидан мусодара қилинганига норозилик билдирган 38 ёшли савдогар бева аёл Хадича Орипова ўзига ўт қўйиб юборди.

13 март куни солиқ инспекцияси олдида устига бензин қуйиб, ўзини намойишкорана ёқиб юборган аёл танасининг 75 фоизи куйиш тахшиси билан Жиззах вилояти шошилинч тиббий ёрдам шифохонасига ётқизилди ва 17 март куни оламдан ўтди.

Шифохона ходимининг билдиришича, Х.Орипованинг нафас йўллари кучли куйган ва унинг асоратидан ўлган.

Номини ошкор этишни истамаган манба Х.Орипованинг моллари Жиззах шаҳри солиқ инспекцияси ходими Абдуҳошим Қурбонов ва вилоят солиқ идораси вакили Ўрал Исҳоқов томонидан мусодара этилганини маълум қилди.

Жиззах шаҳри солиқ инспекцияси вакили “Озодлик” мухбири билан суҳбатда Х.Орипова ноқонуний моллар билан савдо қилганини таъкидлади. Шунингдек, у Х.Орипованинг ўлими билан боғлиқ воқеа прокуратура томонидан текширилаётганини айтди.

Х.Орипованинг икки боласи етим қолган. Унинг эри бундан олдин автоҳалокатда ҳалок бўлган.

Ўзбекистонда маҳаллий ҳокимият вакилларининг ўланмай қлинган ҳаракатлари фожеали оқибатларга олиб келаётгани тез-тез кузатилмоқда. Бундан уч йил олдин Хоразм вилоятида киракаш ҳайдовчи ҳам солиқ ва милиция ходимлари тазйиқларига исëн сифатида ўзини Хива шаҳридаги йўл ҳаракати хавфсизлиги маскани олдида намойишкорона ëқиб юборган эди.
XS
SM
MD
LG