Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:38

Пўлат Охунов дин пешволарининг хушомадида салбий жиҳат кўрмайди


Сиёсатчилар кўпинча электоратнинг диний туйғуларига хитоб қилади. Масалан, Рим Папасининг у ёки бу тавсияси католиклар учун бажарилиши шарт бўлган қонун мақомини олади.

Исломий ўлкалардаги мустабидлар ҳам баъзан ўз фаолияти уламолар томонидан маъқулланишини истайди. 19-асрда Туркистон масжидларида мустамлакачи Николай Иккинчининг номи хутбага қўшиб ўқилгани ҳақида тарихий маълумотлар бор.

Совет даврида ҳам ўзбек имомлари ўз маърузаларида Сталин, Хрушчёв, Брежнев сиëсатини мақтади. Горбачев давридаги қисқа танаффусдан кейин бу ҳолат мустақил Ўзбекистонда ҳам давом этгани кузатилмоқда.

Ўзбекистонда масжидларда И.Каримов портретларини кўриш мумкин. 13 октябрь куни Ўзбекистон муфтийси Усмонхон Алимов марказий телевидениенинг “Ахборот” кўрсатуви орқали И.Каримов шаънига мақтовлар ëғдирди.

Муфтийнинг чиқиши сайловолди тарғиботидай кўринди. Чунки бундан олдинроқ Ўзбекистон либерал демократик партияси И.Каримов номзодини президентликка кўрсатиш ҳақида қарор қабул қилганди.

Айни пайтда муҳожиратда яшаётган ўзбекистонлик таниқли уламо Обид қори Назаров дин арбобларининг ҳукмдорлар тарғиботини қилиши маъқул бўлмаган амаллардан бири, деб билади.

“Золимга тўхта, дейиш эса савобли амалдир”, - дейди уламо.
Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдулло Тожибой ўғли эса Ўзбекистондаги дин пешволарининг амалдаги президентни улуғлашини “риёкорлик”, деб атади.

“Бирлик” партияси раҳбарлардан бири Пўлат Охуновнинг бу борада ўз қарашлари бор.

Унинг фикрича, уламоларнинг раҳбарларга хушомад қилишида салбий жиҳат йўқ.
XS
SM
MD
LG