Газетада ҳафта бошида эълон қилинган “Янги элчи янги сиёсат деганими?” сарлавҳали мақола муаллифи фикрича, яқинда Ўзбекистонга элчи бўлиб келган Р.Норланд Тошкент билан Вашингтон ўртасидаги яқинлашувнинг катализатори, яъни ҳаракатлантирувчи кучи бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Муаллифнинг бу хулосаларига янги элчининг ўз вазифаларига киришганига кўп бўлмасиданоқ, Ўзбекистонда мисли кўрилмаган фаоллик кўрсатгани асос бўлган.
Элчининг сўнгги икки ярим йилда мисли кўрилмаган фаоллигига мисол тариқасида унинг Ўзбекистон Омбудсмани Сайёра Рашидова билан учрашгани ва бир неча вилоятларга сафар қилгани келтирилади.
Ўзбекистон нуқтаи назарини ёқлайдиган маҳаллий шарҳловчи ҳам “Озодлик”ка берган интервьюсида Вашингтон ҳам, Тошкент ҳам бир-бирига жуда кераклигини тушуниб қолганини айтади.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ҳукумати бугун халқаро сиёсий майдонда қоидаларни ким белгилаётганини яхши билади ва АҚШдек давлат билан яқинлик қилиш унинг учун мақсадга мувофиқ бўлишини англайди.
“Америка эса Марказий ва Жанубий Осиё минтақасида Ўзбекистон, айниқса, ҳарбий ва хавфсизлик соҳаларида энг қулай ҳамкорлардан бири эканига амин бўляпти”,- дейди ўзбекистонлик шарҳловчи.
Хусусан, Покистонда вужудга келган сиёсий бўҳрон, америкаликларнинг Афғонистондаги ҳарбий амалиётлари муваффақиятсизлиги икки томоннинг ўзаро муносабатларини яхшилаш мавридини белгилаб бериши мумкин.
Чоршанба куни АҚШ Мудофаа вазирлиги Покистонда юзага келган бўҳрон АҚШ ҳарбийларининг Афғонистондаги ҳаракатларига таъсир ўтказишидан хавотир билдирди. АҚШ ҳарбий эҳтиёжининг қарийб 75 фоизи, жумладан, ёнилғининг 40 фоизи Покистон ҳудудидан Афғонистонга етказилади. Бу эса Покистонда бирор кор-ҳол бўладиган бўлса, Афғонистондаги шундоқ ҳам беқарор вазият янада издан чиқиши мумкинлигини англатади.
Москвадаги МДҲ институти Марказий Осиё бўлими раҳбари Андрей Грозин воқеалар ривожи салбий бўладиган бўлса, хавфсизлик масалаларида ҳамкорлик қилиш ҳам Тошкентнинг, ҳам Вашингтоннинг манфаатларига хизмат қилишини айтади.
“Агар Покистондаги вазият, айниқса, қабилалар минтақасидаги воқеалар энг ёмон сценарий бўйича ривожланадиган бўлса, Ўзбекистон ўзини ҳимоя қилишнинг турли механизмларини қидира бошлаши шубҳасиз. Чунки Покистондаги бўҳрон ҳал этилмай, Афғонистондаги вазият тўла издан чиқадиган бўлса, Ўзбекистон миллий хавфсизлигига таҳдид туғилади. Тўғри, Ўзбекистон Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти каби тузилмаларга қўшилган. Лекин таҳдид туғиладиган бўлса, Тошкент Ғарб, биринчи навбатда, АҚШ таклиф қилган ёрдамдан воз кечмайди. Бундай ёрдам таклиф этилса, албатта”,- дейди Андрей Грозин.
Лекин, дейди таҳлилчи, икки томон бу борада жиддий қадамлар ташлагани кузатилгани йўқ.
Россиядаги “Еженедельний” журнали ҳарбий шарҳловчиси Александр Гольц эса АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий эҳтиёжлари шубҳа остида қолган тақдирда ҳам бу Тошкент-Вашингтон яқинлашувини белгилай олишига шубҳа билан қарайди.
“Менимча, АҚШнинг Покистон билан алоқалари ёмонлашуви ёки у ердаги вазият назорат чиқиши Ислом Каримовга Вашингтон билан алоқаларни тиклаш учун қулай фурсат яратмайди. Чунки Буш маъмуриятининг Андижон воқеалари борасида тутган кескин позициясини икки томон ҳам унутиши қийин бўлади. Американинг ўзида сиёсий муҳит чатоқ бўлиб турган бир пайтда, айниқса, сайловдан аввал Оқ уйнинг Ўзбекистонда демократик қадриятларнинг қарор топиши ва Андижон воқеалари юзасидан мустақил текширув ўтказиш талабларидан воз кечиши қийин бўлади”,- дейди А.Гольц.
Аммо А.Гольц Покистондаги бўҳрон янада кескинлашиб, Афғонистондаги вазиятга салбий таъсир кўрсатса, Ўзбекистон учун жиддий хавф пайдо бўлиши шубҳасизлигини айтади.