Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:58

Тожикистонда ҳаёт қўшни давлатлардагидан ҳам баттар


БМТ Тараққиёт дастурининг “Инсоният тараққиёти даражаси тўғрисида”ги йиллик ҳисоботида Тожикистонда аҳоли турмуш тарзи қўшни Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистондагидан ёмон эканини билдирилган.

Асосан, иқлим ўзгаришининг инсоният тараққиётига салбий таъсирига бағишланган ҳисоботда дунё давлатларида аҳолининг ижтимоий ҳимояси, соғлиқни сақлаш, таълим ва маданий дам олиши каби кўрсаткичларга асосланилган.


“Озодлик” мухбири билан суҳбатлашган тожикистонликларнинг аксарияти БМТ хулосасига қўшилишини билдирди.

Душанбедаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қиладиган Гулмира 200 сомоний, тахминан 57 доллар маош олади.

“Бир қоп ун 106 сомоний бўлганидан кейин қандай тирикчилик қилиш мумкин!? Гарчи барча шифохоналар пештоқида тиббий хизмат бепул экани ёзиб қўйилган эса-да, ҳеч ким сизга текинга хизмат кўрсатмайди. Шу боис, БМТ ҳисоботида Тожикистонга берилган баҳо тўғри ҳисоблайман”,- деди Гулмира.

Шунингдек, душанбеликлар орасида Тожикистондаги ҳаёт Ўзбекистондагидан анча яхши эканини таъкидлайдиганлар ҳам топилди.

Таҳлилчилар бўлса дарҳақиқат Тожикистондаги ҳаёт МДҲнинг бошқа мамлакатларидагига қараганда ёмонлигини қайд этаётир. Улар бу вазиятга, аввало, мамлакатнинг барча идораларида чуқур илдиз отган коррупция айбдорлигини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG