Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:07

Ўзбекистон фуқароси террорчиликда айбланмоқда


Жорий йил июнида Тожикистон Олий суди биноси ёнида рўй берган портлашда ўзбекистонлик фуқаро Ҳасан Синахонов айбланмоқда. Мазкур портлаш террорчилик ҳаракати экани билдирилган эди.

Куни-кеча Душанбенинг Шоҳмансур тумани судида Ҳ.Синахонов ва унинг тожикистонлик шериги Комилжон Эшонқулов устидан дастлабки суд жараёни якунланди.

“Судда ўзбекистонлик Ҳасан Синахонов чегарани ноқонуний кесиб ўтиб, тожикистонлик Комилжон Эшонқулов ёрдамида ҳужжатларини қалбакилаштиргани ва Тожикистон фуқаролигини олгани аниқланди. Ҳам Ўзбекистон, ҳам Тожикистон паспортига эга бўлган Ҳасан Синахонов Тожикистон Ички ишлар вазирлигида ҳам бир неча вақт ишлаган. У ва шериги ғайриқонуний қурол-яроғ савдосида ҳам айбланди”,- деди Шоҳмансур суди судъяси Савриддин Тошев.

Унинг сўзларига кўра, Ҳ.Синахонов ва К.Эшонқуловга 6 йиллик қамоқ жазоси белгиланган ва энди улар устидан терроризм айби билан янгидан жиноят иши очилган.

“Улар Олий суд биноси ёнида рўй берган портлашга алоқадорликда гумон қилиняпти. Ҳозир бу иш юзасидан Тожикистон Миллий хавфсизлик қўмитаси ходимлари тергов ўтказмоқда”,- деди С.Тошев.

Олий суд ёнида 16 июнь куни содир бўлган портлашда суд биносига қисман зарар етган, қурбонлар бўлмаган эди.
XS
SM
MD
LG