Линклар

Шошилинч хабар
24 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:13

Нарх қимматлашда давом этяпти


БМТ Тараққиëт дастурининг Тошкентдаги идораси “Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлиги бугун ва келажакда” мавзуида давра суҳбати ўтказди. Унда дунëда юзага келган озиқ-овқат бўҳронининг Ўзбекистондаги акс-садоси муҳокама қилинди.

БМТ Тараққиëт дастурининг Тошкентдаги идораси сайтида ёзилишича, муҳокамада қатнашганлардан айримлари дунëда юз берган озиқ-овқат бўҳронининг Ўзбекистонга ëйилиши олдини олиш учун агросаноат тизимини яхшилаш ва деҳқончиликда илғор технологиялар қўлланиши зарурлигини айтган.

БМТ Тарақққиëт дастури озиқ-овқат муаммоларига бағишлаб давра столи ўтказаëтган бир пайтда Ўзбекистондаги “Машъал” радиоси мамлакатда баъзи озиқ-овқат маҳсулоти нархи қисман ошгани ҳақида хабар тарқатган.

“Пахта ëғи 1144,38 сўмни ташкил этди, шакар эса 997,05 сўм миқдорида бўлиб, у 81,05 сўмга ошган. Олий навли ун 475,05 сўм бўлиб, 7,04 сўм қимматлаган. Биринчи навли ун 345,02 сўм, иккинчи навли ун эса 314,03 сўмни ташкил этган”,- дея хабар тарқатди “Машъал”.

Ўзбекистонликлар эса маҳаллий радиода эълон қилинган нархлар ва бозордаги реал нархлар ўртасида катта тафовут борлигини билади.

“Масалан, ëғ нархи 2500 сўм, гуруч 2000 сўм, шакар 1500 сўм, ун 1000 сўм”,- дейди суҳбатдошлардан бири.

Профессор Суҳбат Абдулланинг таъкидлашича, Ўзбекистондаги озиқ-овқат бўҳронини икки омил билан изоҳлаш мумкин.

“Биринчи омил - сув танқислиги. Нархлар ошиши Қирғизистон ва Тожикистон ҳукумати сув бермаслик масаласини ўртага қўйгандан кейин, сув ўтган йилга нисбатан анча тақчил бўлишини айтгандан кейинги жавоб реакциясидир. Иккинчи омил - деҳқонларнинг ердан безиб мамлакатни тарк қилаëтгани. Фермерлик ҳаракати кўпгина жабҳаларда ўзини оқламай қўйди. Шу сабабли жуда кўп фермерлар ерларини ташлаб, Россия ва Қозоғистонга ишлашга кетиб қоляпти. Масалан, мен яшаб турган биргина Шовот туманини оладиган бўлсак, ташлаб кетилган 2300 гектардан ортиқ ер экилмасдан қолди”,- деди профессор.
XS
SM
MD
LG