Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:54

Кинофестиваль ниҳоясига етди


Ниҳоясига етган 61-Канн кинофестивалининг бош соврини – “Олтин палма бутоғи” француз киночиси Лоран Канте суратга олган "Синф" фильмига насиб қилди. Турк режиссëри Нури Билги Жайлон суратга олган “Уч маймун” фильми “энг яхши режиссура иши”, деб топилди.

Мунаққидлар назарида Канн кинофестивалида “Синф” фильмининг бош соврин олиши кутилмаган бўлди. Бу фильм кинофестивалнинг охирги куни намойиш қилинди ҳамда томошабин ва Шон Пен бошчилигидаги ҳакамлар ҳайъатининг олқишига бирдай сазовор бўлди.

Фильм турли миллат вакиллари таҳсил оладиган мактаб ўқитувчиси тушиб қолган мураккаб руҳий ва ижтимоий ҳолат ҳақида ҳикоя қилади.

“Инглизча вариантида “Синф”, деб аталган бу фильм француз вариантида “Деворлар орасида”, деб номланди. Фильм тарбияси оғир болалар ўқийдиган мактабга муаллима бўлиб ишга кирган ëш аëл кечинмаларидан ташкил топган. Бу фильм бугунги француз турмушининг мураккаб қатламлари ҳақида ҳикоя қилади”,- дейди режессёр Лоран Канте.

Фильмда америкалик актëр Роберт де Ниро суратга тушган.

Турк режиссëри Нури Билги Жайлон суратга олган “Уч маймун” фильми эса оилавий драма жанрида яратилган. Совринни олган турк режиссëри Достоевский, Толстой каби рус ëзувчилари ўзи учун илҳом манбаи эканини билдирди.

Нури Билги йилнинг “энг яхши режиссëри”, деб этироф қилинди.

Кинофестивалда “энг яхши аëл роли” соврини Бразилиянинг “Ўйиндан ташқари” кинолентаси қаҳрамони Сандра Корваленога насиб қилди. “Энг яхши эркак роли” мукофотига Стивен Содерберг суратга олган фильмда инқилобчи Че Гевара ролини қойилмақом ижро этган актëр Бенисо Дел Торога лойиқ кўрилди.

Кинофестивалнинг иккита махсус совринидан бири Кэтрин Денювга “Мавлуддаги воқеа” фильмидаги роли учун, яна бири эса Клинт Иствудга “Алмаштириб қўйиш” картинасидаги роли учун берилди.

Россия ва ўзбекистонлик киночилар яратган асарлар Канн кинофестивалида иштирок этмади. Режиссëр Сергей Дворцов қозоқ тилида суратга олган “Лола” фильми кинофестивалнинг “Алоҳида нигоҳ” совринига сазовор бўлди.
XS
SM
MD
LG