Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:46

Миллий банк барча кредитни қайтаришга тайёр


Тожикистон Миллий банки Халқаро валюта жамғармасидан ёлғон маълумотлар асосида олинган 47,4 миллион долларлик кредитнинг 36 миллионини қайтаргани, қолган қисмини ҳам устама фоизлар билан қайтаришга тайёрлигини билдирди.

Жорий йилнинг 5 мартида ХВЖ Тожикистон учта лойиҳа асосида ёлғон маълумотлар билан кредит олгани аниқланганини эълон қилгач, у бу маблағни устама фоизлар билан қайтаришни талаб қилган эди. Шунингдек, у Миллий банк фаолиятини халқаро аудит қилиш таклифини ҳам илгари сурганди.

Ўз айбини тан олган Тожикистон ҳукумати банк талабларини бажаришни зиммасига олишдан бошқа чора топа олмади.

Тожикистон Миллий банки раиси Шариф Раҳимзода аудит учун халқаро ташкилот танлаб олингани, унинг вакиллари шу ҳафта охиригача Душанбега келиши ва кўрсатилган хизмат учун ҳақ тўлаш юзасидан музокаралар ўтказилгандан сўнг улар ишга киришишини маълум қилди.

Маҳаллий кузатувчилар Тожикистон ҳукумати Миллий банк молиявий аҳволини аудит қилган ташкилотга банк фаолиятига доир маълумотларни ошкор этмаслик шартини қўйишини таъкидлашда давом этмоқда. Зеро, улар Миллий банк фаолиятига оид маълумот ошкор этилиши ҳукуматниг қинғир ишларини кўрсатиб қўйишини билдираётир.

ХВЖ Миллий банк билан бирга, айрим норасмий манбалар таъкидича, президент Имомали Раҳмонга тегишли бўлган “Талко”, яъни Тожикистон алюминий заводи фаолияти ҳам халқаро аудит қилинишини сўраган эди. Аммо ҳозирча ҳукумат бу борада бирорта қадам ташлагани йўқ.
XS
SM
MD
LG