Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:47

Кўргазма учун қилинган иш натижа бермас


Қозоғистонда ўзбек меҳнат муҳожирларини ноқонуний ишлатган амалдорнинг эгаллаб турган лавозимидан бўшатилиши расмийлар томонидан мамлакатдаги меҳнат муҳожирлари вазиятини яхшилашга қўйилган илк қадам сифатида баҳоланмоқда.

Вазифасидан бўшатилган амалдор Ғарбий Қозоғистон вилоятининг Таскалин тумани прокурори Рустам Жақсилик бўлиб, у ўз дала ҳовлисидан икки ўзбек муҳожири ноқонуний ишлатаётгани аниқланган. Бу ҳолат ўрганилгандан сўнг мамлакат бош прокурори кўрсатмасига кўра, туман прокурори ишдан бўшатилган.

Инсон ҳуқуқлари халқаро бюроси Олмаота ваколатхонаси вакиласи Виктория Тюленева бу воқеа Қозоғистондаги меҳнат муҳожирларининг вазияти бирмунча яхшиланганидан дарак бермаслигини таъкидлади.

“Бу ягона ҳолат фақат давлат идораларида мавжуд муаммони кўриб турганлар, бу ерда ишлаётган хорижликлар ҳам одам эканини тушунаётганлар борлигидан, ҳатто амалдорлар ҳам уларни эксплуатация қилгани учун жазога тортилиши мумкинлигидан дарак беради, холос. Аммо бу ҳали вазият буткул яхшиланди, дегани эмас. Агар бундай ҳолатлар кўпаяверса, бу ниҳоят тизим вазиятни яхшилашга киришгани ҳақида гапириш мумкин. Афсуски, биз ҳозир буни кўрмаяпмиз”,- деди В.Тюленева.
XS
SM
MD
LG