Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:12

Жанубий Осетиядаги уруш борасида фикрлар


"Озодлик"

Муҳаммад Солиҳ: Аслида Россиянинг кейинги 5-6 йиллик ташқи сиëсатида агрессия аломатлари кўриниб қолган эди. Бунинг қайси йўналишда чиқиши ўйлаб турилган бир пайтда бу Кавказ йўналишидан чиқиб қолди. Агар бу шундай давом этадиган бўлса, нафақат Кавказ, балки бутун минтақа учун яхшиликка олиб келмайди, деб ўйлайман.

Озодлик: Бу ўринда Ўзбекистонни позицияси қандай бўлади, деб ўйлайсиз?

Муҳаммад Солиҳ: Аслида нормал бир давлатнинг позицияси агрессияга қарши бўлиши керак. Гуржистон ўзининг ҳудудий яхлитлиги учун Жанубий Осетияга қўшин киритди. Бу қўшин киритилиши бундан олдинроқ бўлиши ҳам мумкин эди. Россиянинг у ердаги русларнинг, у ердаги инсонларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қиламан, деб Гуржистон ҳудудига киришини мен очиқдан-очиқ агрессия, деб биламан.


Х
Х
Х

Ғанижон Холматов: Грузия-Осетия-Россия ўртасидаги бошланган сиëсий ҳаракатлар оқибатида яхши бир натижалар бўлмади. Энди сиëсат қурол кучи билан олиб бориляпти. Уруш бошланиб кетди. Энди кичик халқлар катта халқларнинг азобини чекиб яшайдиган ҳолатлар ҳам бўляпти. Жанубий Осетия ҳам, Шимолий Осетия ҳам халқаро ҳамжамият томонидан давлат сифатида тан олиниши керак. Шунда бу масала ечилган бўлади.

Озодлик: Ўзбекистон телевидение ва радиоларида Грузия ва Жанубий Осетия ўртасида бўлаëтган можаролар ҳақида ахборот бериляптими?

Ғанижон Холматов: Йўқ. Биргина Путин ва Назарбоев Пекинда учрашиб урушни тўхтатиш кераклиги ҳақида фикрлар айтишди. Россия ҳам урушга қўшилиб ўзининг расмий бир вазифасини бажаришга киришди. Чунки у ерда тинчликпарвар кучлар Россиянинг кучлари эди. Шунинг учун ҳам тинчликни қайта тиклаш масаласи Россиянинг зиммасида бўлиши керак эди. Афсуски, Россия уруш бошланмасидан ўзининг талабларини қўйиб: “Агар Грузия Жанубий Осетияга уруш очадиган бўлса, Россия дарҳол ëрдамга келади”, деб огоҳлантириш бериб олдиндан айтиб қўйиши керак эди. Ҳозирча эса шунчаки сиëсий ўйинлар кетяпти. Россия Жанубий Осетияни ўз ҳимоясига олаëтган бўлаяпти. Бу ўз-ўзидан Россиянинг бир мақсадлари борлигини кўрсатиб турибди.
XS
SM
MD
LG