Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:57

Қочқинлар вазияти оғирлашмоқда


Хондамир Қирғизистондаги ўзбек қочқинлари ўзларига қирғиз расмийлари томонидан ҳеч бир изоҳсиз бошпана изловчи шахс гувоҳномаси берилмаётганидан ташвишга тушган.

“Ҳужжатимнинг амал қилиш муддати 6 августда тугаган. Ҳужжатни чўздиришга 7 август куни топширганман. Ҳар хил баҳоналар билан эртага, индинга телефон қилинг, деб кеча 13 август куни менга расмий равишда: “Бундан кейин ўзбек қочқинларига гувоҳномасини чўзиб бермаймиз. Ҳамма масалалар бўйича БМТ қочқинлар идорасига мурожаат қилишингизни сўраймиз”, дейишди”,- дейди Қирғизистонда вақтинча яшаб турган ўзбек қочқинларидан бири.

Қирғизистон Миграция ва аҳолини иш билан таъминлаш давлат қўмитаси эса бу борада маълумот беришдан тийилди.

БМТ қочқинлар идорасининг Бишкекдаги ваколатхонаси ҳам мазкур вазиятни изоҳлашдан бош тортди.

Аммо масъул идораларнинг вазиятни изоҳлашдан бош тортиши Қирғизистондаги қочқинлар, хусусан, ўзбек қочқинлари ташвишини аритмаяпти.

“Биринчидан, бизнинг қонунийлигимиз йўқ бўляпти. Бу дегани биз бу ерда рўйхатдан ҳам ўта олмаймиз, тузукроқ уйда ҳам яшай олмаймиз, кўчада бемалол юра олмаймиз, болаларимизни ўқишга бера олмаймиз. Ҳар томонлама ҳаракатимиз чекланган ва тўхтатилган. Оддий тиббий ëрдам ҳам кўра олмаймиз. Чунки ҳеч қанақа ҳужжатимиз йўқ. Биз бу ерда ҳозир чет элликдай бўлиб қолдик. Агар тез тиббий ëрдамга муҳтож бўлсак, чет элликларга ўхшаб валютага даволанишимиз керак. Лекин бизнинг бунга маблағимиз йўқ”,- дейди ўзбек қочқинларидан бири.

Аммо, унинг айтишича, ўзбек қочқинларини энг кўп хавотирлантираётган нарса уларнинг Қирғизистондан бадарға қилиниши мумкинлиги.

“Бизга бу ерда юришимизга қонунан рухсат бор эди. Энди эса депортация қилиш хавфи таҳдид солмоқда”,- деди ўзбек қочқини.
XS
SM
MD
LG