Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:59

Туркия Кавказда мавқеини мустаҳкаламоқчи


Россия ва Грузия ўртасидаги ҳарбий низодан сал ўтиб, Туркия Жанубий Кавказда ўз мавқеини мустаҳкамлаши мумкинлигидан ишорат берди. Бу ташаббусга кўра, Туркия, Россия, Грузия, Арманистон ва Озарбойжон бир орага келиб мавжуд муаммо ечимини изламоғи керак.

Ҳарбий низо минтақадаги савдо-сотиқ алоқаларига ҳам халал берган эди.

Туркия президенти Абдуллоҳ Гул бу ташаббус ортидан 6 сентябрь куни тарихий сафар билан Арманистонга бормоқда.

Турк ташаббусининг имкониятлари нимада? Бу ташаббус Кавказдаги тарангликни юмшата оладими?

Жанубий Кавказ нефть қувурлари масаласию, уруш суронларидан асабий ҳолатга келган бир пайтда Туркия барқарорлик ташаббуси билан чиқди.
13 август куни Россия Грузия низоси юксак ҳарорат касб қилган дамда Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон Кавказда барқарорлик ва ҳамкорлик шартномасини тузишга чорлади.

Бу шартномага кўра, Кавказдаги уч республика ва Туркия ҳамда Россия бир шартнома асосида иш бирлиги қилади.

"Кавказ Туркиянинг энг муҳим қўшнисидир. Кавказдаги барқарорлик Туркияга МОга ўтадиган йўл бўлгани учун ҳам ўта зарур. Бу ҳудудда бирор бир нарса барқарорликка хавф солар экан, бу Туркия учун хавотирлидир. Айни пайтда бу Туркия импорт қиладиган нефть,¸ газ йўлидир,-¸ деди Анқарадаги Хорижий сиëсат институти таҳлилчиси Ўқтой Оқсўй.


Туркия Россия энергиясига қарам бир ҳолатда дейиш мумкин. Туркия тасарруф қиладиган табиий газнинг 63 фоизи, нефтнинг эса 29 фоизи Россиядан келади.

Расмий Анқара учун энергетик рафоқ умиди бўлган Боку-Жайҳон-Тбилиси нефть қувури истиқболи ҳам минтақадаги ҳарбий низо боис боши берк кўчага кириб қолди.

“Минтақада НАТО, Ғарб ва Россия манфаатлари тўқнашуви кутилмоқда. Бундай ҳолатда Туркия аланга чегарасида қолади. Туркия бу ҳолатда ғарбнинг яшинқайтаргичи бўлишга мажбур ва унинг зиммасига низонинг бутун оғирликлари тушади. Туркия бундай ҳолатнинг бўлмаслиги учун тиришмоқда”,- деди озарбайжонлик таҳлилчи Раҳим Мусабеков.

Туркия ташаббуси шу билан бирга дипломатик тўсиқларга ҳам дуч келиши мумкин. Москва-Тбилиси можаролари Арманистон-Озарбайжонга оид Қорабоғ низосини алангалатиши мумкин.

“Бундай ҳолатда Туркия Ғарб ва Россия манфатлари орасида худди ҳозир портлайдиган миналар орасида юрган каби эҳтиëтли ҳаракат қилиши лозим дейди,- Анқарадаги тарих професори Давид Барҳард – Грузиядаги, Абхазиядаги¸ Жанубий Осетия ва Чеченистондаги низоларнинг қайсидир маънода Туркияга тегишли муаммолар эканини англамоқ лозим. Чунки бу бўлгаларни тарк этган қочқинлар Туркиядан паноҳ изламоқда. Бу паноҳни улар турк газеталаридан,турк парламенти, қолаверса, ҳукуматдан изламоқда. Бундай ҳолатда Туркия манфаатлар орасидан элтадиган эҳтиëтли ҳассос бир йўлни танлашга мажбур".

Айни пайтда Турк ташаббусининг жорий бўлишига умид берадиган некбин ишоратлар ҳам бор.

6 сентябр ь куни Туркия президенти Абдуллоҳ Гул тарихий тўсиқларни енгиб ўтиб Арманистонга сафар қилмоқда. У Еревандаги турк-арман футбол мусобақасини ҳам томоша қилади.

Аммо бу шунчаки тўп ўйин томошаси эмас, балки катта сиëсат учун хайрли бир ишоратдир.

Қарс икки қўлдан чиқади. Туркия тарафидан узатилган қўл истиқболига денгизга чиқиш йўли бўлмаган Арманистон ҳам пешвоз чиқмоқда.

Грузиядаги низо Арманистонга келаëтган ғалла, нефть йўлини тўсиб қўйди.
Арманистонга Туркия эшикларининг очилиши импорт учун янги имкониятлар деганидир.

Арманистон-Туркия муносабатларининг тикланиши Россия қўлловини оладиган бўлса¸ Арманистонни трамплин каби тараққиëтга қалқитиши мумкин.

Фақат анқаралик таричхпрофессори Барҳард айтганидек ташаббуслар қоғозда қолмаса бўлгани.
XS
SM
MD
LG