Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:26

Тинчлик шартномаси кечиктирилмоқда


Президент Маҳмуд Аббос Исроил ва Фаластин ҳукуматлари расмий Вашингтон режасига мувофиқ жорий йил якунига қадар ўзаро тинчлик шартномасига эриша ололмаслигини маълум қилди.

Руминия сафари чоғида гапирган Фаластин раҳбари АҚШ ва Исроил ҳукуматларининг ҳозирда сайлов жараёнлари билан банд эканини таъкидлади.

Сешанба куни АҚШ фуқаролари янги президент¸Сенат ва Конгрес аъзоларини сайласа, Исроилда 10 февралга парламент сайловлари белгиланган.

2007 йили АҚШнинг Мэриленд штатида Исроил ва Фаластин етакчилари учрашувидан сўнг, Жорж Буш ўз президентлик ваколати тугагунга қадар бу икки давлат ўртасида тинчлик шартномаси имзоланишига ҳисса қўшишга ваъда қилган эди.

XS
SM
MD
LG