Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:38

Обама ўз ғалабаси ҳақида эълон қилди


4 ноябр кунги президентлик сайловларида ғалаба қозонган АҚШнинг бўлажак президенти Барак Обама Чикагода ўзининг минглаб тарафдорлари олдида тантанали нутқ сўзлади.

Обама маслакдошлари ва ўз оила аъзоларига қўллов учун ташаккур изҳор қилди ҳамда Америка халқи танлови АҚШ бирдамлигини яна бир бор тасдиқлаганини билдирди. АҚШ янги президентининг чиқиши бевосита CNN телеканали орқали намойиш қилинди.

Ўз нутқида Обама сайловолди пойгасидаги рақиби Жон Маккейнга эҳтиром изҳор қилиб, ўз президентлик муддатида республикачи билан ҳамкорлик қилишга ваъда берди.

Барак Обама мамлакат тарихидаги биринчи қора танли президент бўлади. АҚШнинг 44-президенти 2009 йилнинг январида қасамёдга келтирилади.

XS
SM
MD
LG