Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:26

Покистондаги портлаш қурбонлари ошмоқда


Покистоннинг Афғонистонга яқин Бажаур вилоятида қабила етакчилари учрашуви чоғида содир этилган портлашда 8 киши нобуд бўлди, 40дан зиёд фуқаро жароҳатланди.

Расмийларнинг таъкидича, маҳаллий қабила етакчилари минтақадаги жангариларга қарши кураш масаласини муҳокама этаётган пайтда портлаш рўй берган. Маълум бўлишича, мажлисда 200га яқин одам иштирок этаётган бўлган.

Кейинги ойлар давомида Покистон ҳукумат кучлари мазкур минтақада “Толибон” ва “Ал-Қоида” жангариларига қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётлар ўтказиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG