Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:49

Ироқ ва АҚШ хавфсизлик келишувини имзолади


Беш ярим йиллик урушдан сўнг эндиликда Ироқдаги АҚШ ҳарбийлари уйга қайтиш тараддудини бошлашлари мумкин.
Беш ярим йиллик урушдан сўнг эндиликда Ироқдаги АҚШ ҳарбийлари уйга қайтиш тараддудини бошлашлари мумкин.

Бағдод ва Вашингтон расмийлари қўл қўйган мазкур ҳужжат 2011 йил охирига қадар АҚШ қўшинларининг Ироқдан бутунлай олиб чиқилишини назарда тутади.

Якшанба куни Ироқ вазирлар кабинети томонидан тасдиқланиб¸ душанба куни Ироқ бош вазири Ҳушëр Зебарий ва АҚШ нинг Бағдоддаги элчиси Риян Крокер қўл қўйган хавфсизлик келишувининг бир ҳафта ичида Ироқ парламенти томонидан тасдиқланиши кутилмоқда.

Парламентдаги йирик фракция етакчилари аксар шиа ва курд гуруҳлари ҳам мазкур келишувни маъқуллаëтгани боис¸ унинг парламент тасдиғидан ўтишига ишонч билдирмоқдалар.

Парламентдаги сунний намояндаларнинг аксарияти эса¸ АҚШ қўшинларининг мамлакатдан чиқиб кетиши¸ суннийларни шиа ҳукмронлиги остида ҳимоясиз қолдиражагидан хавотир билдириб¸ келишувга қарши чиқмоқдалар.

Кейинги бир йил давомида АҚШ ва Ироқ расмийлари ўртасидаги музокаралар марказида бўлиб келган хавфсизлик шартномаси 2009 йилнинг 1 январидан бошлаб Америка қўшинларининг Ироқдаги жанговор амалиëтлардаги иштирокини ҳам чеклайди¸шунингдек келаси йилнинг 30 июнига қадар АҚШ ҳарбийларининг Ироқ шаҳарларидан ташқарида жойлашишларини кўзда тутади.

Айни пайтда¸ янги келишув Ироқ ҳукуматига АҚШ ҳарбийларини хизматдан ташқари пайтда содир этилган жиноятлар учун ҳуқуқий жавобгарликка тортиш ваколатини беради.

Якшанба куни келишувнинг Ироқ вазирлар кабинети томонидан маъқуллангани Вашингтонда “муҳим ва ижобий қадам” дея баҳоланди ва Ироқдаги хавфсизлик вазиятининг яхшилангани бундай шартномага замин яратгани таъкидланди.
АҚШ билан хавфсизлик келишуви борасидаги музокаралар жараëнида шиа партиялари¸ хусусан улар етакчиларидан бири бўлмиш бош вазир Нури Ал-Маликий ҳам мамлакат ичкарисидаги¸ ҳам хориждаги кучларнинг кучли босими остида қолди.

Ироқ ҳукумати учун бир томондан¸ АҚШ қўшинларининг мамлакатдан чиқиб кетишининг аниқ муддатини белгилаш¸ айни пайтда¸ минтақадаги Эрон каби давлатларнинг хавфсизлик вазиятини издан чиқаришига имкон қолдирмаслик шарт-шароитлари музокаралар асосини ташкил этди.

Ироқ шиаларининг етакчи гуруҳи ҳисобланмиш Олий исломий Ироқ кенгашининг муваққат раҳбари Аммар ал-Ҳакимнинг Озодликка айтишича¸ навбатдаги масала бу келишувни амалга оширишдир.

- Ироқ ҳукумати ўз хавфсизлик кучларини мамлакатдаги хавфсизлик учун маъсулиятни ўз зиммасига олишга ҳозирлаш устида ишлаб келди. 2011 йил охирига қадар АҚШ қўшинларининг Ироқдан чиқиши борасида келишувга эришдик ва Америка янги маъмуриятининг бу шартномага содиқ қолишига ишонамиз¸ - деди Аммар ал-Ҳаким.

АҚШ президентлигига сайланган Барак Обама ўз сайловолди кампанияси давомида Ироқдаги Америка ҳарбийларини 16 ой ичида ватанга қайтариш режасида эканини таъкидлаб келди. Обама режасига мувофиқ¸ Америка ҳарбийлари янги хавфсизлик келишувида кўзда тутилганидан 18 ой олдин¸ яъни 2010 йил ëзига қадар Ироқдан чиқиб кетишлари лозим.

Ироқ ҳукумати матбуот котиби Али ал-Даббағга кўра¸ якшанба куни маъқулланган келишув¸ агар Ироқ хавфсизлик кучлари мамлакатдаги вазиятни назорат қилишни 2011 йил охирига етмай уддалашга ҳозир бўлсалар¸ АҚШ ҳарбийларининг белгиланган муддатдан олдин ҳам чиқиб кетишларига имкон қолдиради.

АҚШ ва Ироқ ўртасидаги янги хавфсизлик келишувининг ҳукумат тасдиғидан ўтгани бу ҳужжатнинг кескин мухолифлари тепасида турган радикал шиа етакчиси Муқтадо ас-Садр томонидан қораланди.

Якшанба кечқурун эълон қилинган баëнотида ас-Садр мамлакат парламентини ўзи томонидан “Ироқ ва унинг халқини сотишдан иборат” деб баҳоланган бу келишувни рад этишга чақирди.

Ироқдаги аксил-америкавий кучларга бошчилик қилаëтган ас-Садр жума номозида ўз тарафдорларини қўлга қурол олиб¸ америкаликларни Ироқдан зудлик билан ҳайдаб чиқариш учун курашни давом эттиришга чақирди.
XS
SM
MD
LG