Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:50

Қўлдан берганга қуш тўймас


Аксар ўзбекистонлик мардикорлар Чехиядаги ҳаëтнинг оғирлигига қарамай бу ерда муқим қолиш орзусидадирлар.
Аксар ўзбекистонлик мардикорлар Чехиядаги ҳаëтнинг оғирлигига қарамай бу ерда муқим қолиш орзусидадирлар.

Яқин-яқинларгача ўз ватанида ўқитувчи¸ муҳандис¸ олим ва меъмор бўлиб ишлаган юз минглар бугун бегона юртларда қурувчи¸ фаррош¸ қоровул ва таксичилик қилмоқда.

Меҳнат муҳожирларининг миллионлаган лашкари ватанда қолган бола-чақасию оиласи тирикчилигининг ягона манбадир.

Ўзбекистон каби иқтисоди кун сайин ортга кетаëтган мамлакатлар учун айнан меҳнат муҳожирлари юбораëтган пуллар ижтимоий портлаш олдини олиб келаëтган омил ҳамдир.

Аммо жаҳон бўйлаб ëйилиб бораëтган молиявий бўҳрон ва иқтисодий таназзул¸ меҳнат муҳожирларига ҳам қўрқинчли муждалар йўллай бошлади- нисбатан бой давлатларда иш ва пул топиш кун сайин оғирлашмоқда.

Бундай вазиятда миллионлаб меҳнат муҳожирларининг уйда улардан пул кутиб яшаëтган оилалари эртаси қора булут остига кирмоқда.

Қўлдан берганга қуш тўймас
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:22 0:00


XS
SM
MD
LG