Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:02

"Бу рақамлар матбуот учун ëпиқ "


Тошкентнинг Мустақиллик майдонида жойлашган Ўзбекистон Сенати ҳам¸ оддий халқ яқинига йўла олмайдиган қўрғонлардан биридир.
Тошкентнинг Мустақиллик майдонида жойлашган Ўзбекистон Сенати ҳам¸ оддий халқ яқинига йўла олмайдиган қўрғонлардан биридир.

Ўзбекистон Сенатининг 4 декабр кунги 16-ялпи мажлисида қабул қилинган 2009 йилги давлат бюджетидаги рақамлар халққа ошкор этилмади.

Бюджет муҳокамаси борасидаги тафсилотларни билиш учун Олий Мажлис Сенатига қўнғироқ қилдик.

- Ҳозир бизларда ҳамма байрам тадбирига кетган. Сиз бизнинг матбуот хизматимиз билан боғланинг.

Ана шундан кейин Сенат матбуот хизмати билан боғландик.

- Бу кенгаш Сенатда бўлган.

Озодлик: Яъни бюджетни қабул қилиш ишлари....

- Сенатда бўлган. Тўртинчи декабр куни.

Сенат матбуот хизмати ходими ялпи мажлис борасида матбуот учун хабарнома ҳозирлангани ва бу хабарномада ҳаммаси ëзилганлигини айтди.

Бу хабарномага кўра¸ 2009 йил давлат бюджети 2007 ва 2008 йиллардаги бюджетдан каттароқ. Бунга, дейилади хабарномада, Ўзбекистон президентининг 2007 йил 12 февралда қилган чиқиши асос бўлган.

Каримов ўз маърузасида бюджет соҳаси ходимларининг иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдори 2010 йилгача 2¸5 баравар ошириш таъминланажагини таъкидлаган эди.

Бюджет қабул қилиниши арафасида Ўзбекистон иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси томонидан 21 ноябр куни маҳаллий матбуот орқали эълон қилинган маълумотда қайд қилинишича, ўтган йилга нисбатан ўртача ойлик тахминан 57,4 %, ўртача нафақа пуллари 71,7 %, аҳолининг реал пул даромадлари миқдори эса 24,4 % га ошган.

Бу - Ўзбекистон расмий матбуотида айтилган гап.

Аммо расмий матбуот Ўзбекистон бюджети борасида аниқ рақамлар келтирмаяпти. Нега бюджет ҳақидаги маълумотлар очиқланмаяпти, деб сўрадик ўзбекистонлик иқтисодчи Виктор Ивониндан.

- Бюджет бу давлатнинг даромад ва буромади ҳақидаги молиявий ҳужжатдир. 2009 йил бюджетининг муҳим қирралари бу ҳужжатда ўз аксини топган.

Биринчидан, даромад солиқлар ҳисобидан шакллантирилади. Қатор солиқларни камайтириш борасида дастур қабул қилинди. Бу ишлаб чиқариш ривожи учун стимул яратади. Айни пайтда харажат қисми кўпайган. Бу сарф ижтимоий ҳимоя кафолатлари билан боғлиқ.

Озодлик: Бюджет ичидаги аниқ рақамларни айта оласизми?

- Бу рақамлар матбуот учун ëпиқ. Бу фақат мутахассислар учун. Бу ҳужжатни тўққиз ой давомида тузиб чиқдик. Ичи ғиж-ғиж рақамларга тўла кўп томлик бир ҳужжат журналистлар учун эмас.

Озодлик: Кўп мамлакатларда хусусан Японияда давлат бюджетининг мудофаага ажратилган қисми аниқ бўлади. Ўзбекистон мудофаасига 2009 йилда қанча ажратилди?

- Буни биз совет пайтида ҳам эълон қилмаганмиз. 17 миллиард деган рақам бўларди. Ҳарбий харажат учун 17 миллиардни совет кишиларига ароқ сотиб йиғиб оламиз¸ деб ҳазиллашар эдик. Ўзбеклар мусулмон халқ. ароқ ичмайди. Шу боис ҳарбий харажат ҳам йўқ бизда.

Виктор Ивонин Ўзбекистон бюджетининг қанчалиги ҳақида тахминан ҳам маълумот беришни истамади.

Айни вақтда Ўзбекистон бюджети миқдори ўзбек мардикорлари йил давомида четдан жўнатаëтган пулдан анча кам экани айтилади.

Норасмий ҳисоб-китобга кўра¸ хориждаги ўзбек муҳожирлари 2007 йил давомида Ўзбекистондаги яқинларига камида 8 миллиард доллар атрофида мағлаб жўнатганлар.

АҚШ Марказий разведка бошқармасининг расмий сайтида қўйилган рақамларга кўра¸ 2007 йили Ўзбекистонда бюджетнинг даромад қисми¸ тахминларга кўра¸ 6 миллиард 478 миллион Америка долларини¸ харажат қисми эса¸ 6¸5 миллиард долларни ташкил этган.
XS
SM
MD
LG