Исроил ва Ҳамас ўртасида зудлик билан давомли сулҳ битими тузилишига чақирувчи Хавфсизлик кенгаши резолюциясига пайшанба кечқурун кенгашнинг 15 аъзосидан 14 таси ëқлаб овоз берди.
Фақат АҚШ ҳукуматигина бу резолюцияга овоз беришдан сақланди.
Бундай қарорни изоҳлаган АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райс¸ Вашингтон резолюцияни қўллаб-қувватлаши¸ бироқ Ҳамас ва Исроил ўртасида Миср воситачилигида ўтаëтган музокаралардан бирор натижа чиқиш-чиқмаслигини кутаëтганини билдирди.
- Гарчи қилиниши лозим муҳим ишлар ҳали олдинда турган бўлса-да¸ бу борада жиддий уринишлар бораëтганини қайд этишни истардим.
Шу маънода Миср президенти Ҳусни Мубаракнинг Исроил ва Ҳамас ўртасидаги воситачилик уринишлари нафақат олқиш¸ балки қўллашга арзийдиган ишдир.
Мен айни шу уринишларнинг Ғазода нафақат давомли сулҳ¸ балки давомли тинчликка элтишига ишонаман. Шу боис биз Миср ҳаракатларини қўллаб-қувватлашимиз шарт¸ деди Хавфсизлик кенгаши йиғинида Райс.
АҚШ нинг Исроил ва Ҳамасни ўт очмаслик тўғрисида зудлик билан келишувга эришишга чақирувчи БМТ резолюциясига қўшилмагани¸ бу чақириқнинг таъсир кучи¸ хусусан Исроилга босимини камайтирмай қолмайди.
Шундай бўлса-да¸ БМТ бош котиби Бан Ки-Мун можарога аралашган барча томонларни дарҳол резолюция талабларини тўлиқ ҳурмат қилишга чақирди.
Ҳозирча бу чақириқнинг Ҳамас¸ айниқса қарийб 50 йилдан бери БМТ нинг кўплаб резолюцияларини писанд қилмай келаëтган Исроил томонидан инобатга олиниши мавҳумлигича қолмоқда.
Шунга қарамай¸ бир томондан¸ Исроилнинг ашаддий ҳимоячиси бўлиб қолаëтган АҚШ¸ иккинчи томондан Фаластин учун адолат сўраëтган араб давлатлари босими ўртасида қолган БМТ Хавфсизлик кенгашининг резолюция қабул қилиши¸ айрим дипломатларга кўра¸ некбинликка асос беради.
БМТ бош котиби¸ томонлар ўт очишни тўхтатиш келишувига эришиши билан қилиниши лозим энг долзарб вазифа Ғазо аҳолисига инсонпарварлик ëрдам етказиш эканини таъкидлади.
Бан Ки-Мун келаси ҳафта шахсан ўзи минтақага бориб¸ бу жараëнни тезлатишини хабар қилди.
- Айни пайтда ҳаммамиз минтақада узоқ муддатлик хавфсизлик ва тинчлик муҳити яратиш учун янада каттароқ ирода¸ аниқроғи сиëсий ирода лозимлигини яхши биламиз. Мен ўт очиш тўхтатилгани ва гуманитар ëрдам муҳтожлар қўлига етиб бораëтганини ўз кўзим билан кўриш ва бораëтган дипломатик уринишларни рағбатлантириш учун келаси ҳафта минтақага сафар қиламан¸ деди БМТ бош котиби.
Халқаро ташкилотлар¸ Ғазода гуманитар фалокат юзага чиққанини таъкидламоқдалар. Гуманитар ëрдам молларини олиб кетаëтган юк машинаси ҳайдовчиси ўлдирилганидан сўнг¸ БМТ Ғазога инсонпарварлик ëрдами етказишни тўхтатди ва вазият бундан сўнг янада оғирлашмоқда.
Хавфсизлик кенгаши мажлисига раислик қилган Франция ташқи ишлар вазири Бернар Кушнер¸ ўт очишни дарҳол тўхтатиш ва ғазоликларга инсонпарварлик ëрдами етказишни йўлга қўйиш баробарида¸ Мисрдан Ғазога қурол-яроғ контрабандаси тўхтатилиши ва Исроил билан ўтиш пунктлари очилишини ҳам талаб қилди.
- Биз Миср ва Франция президентлари ташаббуси билан бораëтган ҳозирги музокаралар муваффақиятига айнан шу жиҳатларнинг ҳам хизмат қилишини истаймиз¸ деди Кушнер.
Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Милибанд ўз баëнотида¸ Исроил хавфсизлиги ва Фаластин ерларининг дахлсизлигига бирдек ҳурмат кўрсатилиши лозимлигини урғулади.
БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзолари қарийб якдиллик билан қабул қилган резолюция¸ сўнгги хабарларга кўра¸ Исроил томонидан беписанд қолдирилди.
Резолюция¸ Исроил қуролли қўшинларини Ғазо ҳудудларини зудлик билан тарк этишга чақиришига қарамай¸ 9 январ куни Исроил ҳарбий кучлари Ғазодаги амалиëтларни яна давом эттирмоқда.
Исроилнинг Ғазога қарши 14 кунлик амалиëтлари оқибатида нобуд бўлган фаластинликлар сони¸ 750 дан ошиб кетди ва қурбонларнинг аксари¸ тинч аҳоли вакилларидир.
Исроил амалиëтлар давомида 13 аскаридан айрилганини билдирди.