Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:40

Буниси ҳали ҳолва


Авваллари иш илинжида Россия томон ëпирилган Марказий Осиë¸ хусусан ўзбекистонлик ишсизлар¸ Россия иқтисоди чўка бошлагач¸ жон сақлаш учун яна ортга - Ўзбекистонга қайтиб¸ бу ердаги ишсизлар лашкарини тўлдиришга мажбур бўлмоқда.
Авваллари иш илинжида Россия томон ëпирилган Марказий Осиë¸ хусусан ўзбекистонлик ишсизлар¸ Россия иқтисоди чўка бошлагач¸ жон сақлаш учун яна ортга - Ўзбекистонга қайтиб¸ бу ердаги ишсизлар лашкарини тўлдиришга мажбур бўлмоқда.

Шу кунга қадар ëйинланаëтган иқтисодий хабарларнинг нохушлиги етмагандек¸ жорий ҳафта жаҳон иқтисоди эртасининг бугунидан ҳам ëмонроқ эканига оид янада совуқ хабар келтирди.

Дастлаб¸чоршанба куни БМТ қошидаги Халқаро меҳнат ташкилоти жорий йил охирига қадар қўшимча яна 50 миллионга яқин одамнинг ўз ишини йўқотиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Айни шу куни¸ Халқаро валюта жамғармаси ҳам 2009 йил давомида жаҳон иқтисодининг 2-жаҳон урушидан бери кўрилмаган ўлик нуқтага боражагини башорат қилди.

Бу эса¸ шундоқ ҳам ҳар куни молиявий ва иқтисодий бўҳрон ҳақида бонг ураëтган оммавий ахборот воситаларидан тарқаëтган ваҳимали хабарлар оловига янги мой қуйди.

Халқаро меҳнат ташкилотига кўра¸ молиявий ва иқтисодий бўҳроннинг бирламчи ҳосиласи ўлароқ миллионлаб одам ишсиз қолмоқда.

Агентликнинг энг некбин ҳисоб-китобига кўра¸ 2009 йили иш ўринларининг қисқариш жараëни тезликда давом этади ва камида 18 миллион одам ишсизлар сафига қўшилади.

Энг қўрқинчли сценарийга кўра эса¸ йил охирига бориб 51 миллион одам ҳозирда тирикчилигининг асосий манбаи бўлиб турган ишидан айрилиши мумкин.

Лоуренс Жонсон Халқаро меҳнат ташкилоти эълон қилган “Аҳолини иш билан таъминлашнинг глобал йўналишлари“ деб номланган янги ҳисоботнинг етакчи муаллифи.

- Биз меҳнат бозоридаги йўналишларни 1991 йилдан бери кузатиб келаяпмиз ва 2009 йилга мўлжалланган ҳисоб-китобларимизни ўтган йиллар билан қиëслаш жуда қийин.

Ҳозирда бораëтган ишсизлик жараëни 2007 йилги кўрсаткичдан анча ўтиб кетди ва агар жаҳон иқтисоди нотўғри йўналишда кетаверса¸ барча салбий омиллар қўшилган ҳолда глобал ишсизлик даражасини 7.1 фоизгача олиб чиқиши мумкин¸ дейди БМТ ҳисоботи муаллифи Жонсон.

Мутахассисларнинг¸ марказий ва жануб-шарқий Европа¸ шунингдек МДҲ мамлакатлари бўйича ҳозирлаган ҳисоб-китобига кўра¸ мазкур ҳудудларда ишсизлик даражаси 2009 йили 9.8 фоизгача етиши мумкин.

Айни пайтда¸ ҳозирга қадар хорижда ишлаб¸ уйига пул юбориб келган миллионлаб меҳнат муҳожирларининг ҳам 2009 йили ишсизлар лашкарига қўшилиши кутилмоқда.

- Бу жуда катта муаммога айланаëтир. Европада ишлаб келган муҳожирлар бу ерда ишсиз қолиб¸ пул тежаш ниятида уйига қайтишга мажбур бўлмоқдалар. Бу минтақада ишсизлик даражасининг 8.5 дан 9.8 фоизга чиқиши жуда ташвишланарлик ҳол.

Буни оддий рақамга айлантирсак¸ йил бошида 15 миллион бўлган ишсизлар сони йил охирига бориб 18 миллионга чиқади¸ демакдир¸ дейди БМТ мутахассиси.

Бу ҳали МДҲ¸ хусусан Марказий Осиë ишсизлар армиясининг Европадан туриб кўрилаëтган умумманзараси¸ холос.

Минтақадаги асл рақамлар¸ асл вазият эса¸ ҳисоботдагидан кўра ҳам ëмонроқ бўлиши мумкин.

Масалан¸ Ўзбекистонда ишсизлик даражаси¸ мамлакат Меҳнат вазирлиги расмий маълумотига кўра¸ бор-йўқ 0.8 фоизни ташкил қилади.

Аслида мамлакатнинг ишга яроқли эркак ва аëлларидан¸ тахминларга кўра¸ 7-8 миллионининг хорижда мардикорлик қилиб юргани¸ мамлакатда қолганлар ичидаги ишсизликнинг ҳам ҳукумат рақамидан бир неча ўн баравар кўплиги айтилади.

Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари асосан Россия¸ шунингдек Европа мамлакатларидаги қурилиш соҳасида мардикорчилик қилиб келган бўлса¸ ҳозирги бўҳрон айнан ана шу соҳанининг илдизини кемирмоқда.

Шу боис¸ каттаю кичик қурилиш лойиҳалари тўхтаб қолганидан ишини йўқотаëтган миллионлаб мардикорлар орасидаги ўзбекистонликларнинг ҳам яқин орада қуруқ қўл билан уйига қайтишдан бошқа чораси қолмаслиги мумкин¸ деган фикрда кузатувчилар.

- Глобал молиявий бўҳрондан энг катта зарба еган айнан қурилиш ва ишлаб чиқариш саноати бўлди. Кейинги бир неча ой давомида бу саноат буткул касод бўлди.

Аввалига ғарбий Европада бошланган бу инқироз ва иқтисодий чўкиш тез орада қолган минтақаларни ҳам ўз домига тортади¸ дейди британиялик иқтисодчи Нейл Шеаринг.

Халқаро меҳнат ташкилотининг ишсизлар армиясининг кенгайиши ҳақидаги совуқ хабари билан айни кунда эълон қилинган Халқаро валюта жамғармаси башорати¸ ўлганнинг устига тепган бўлди.

Жаҳон иқтисоди 2009 йил ўсишдан буткул тўхтаб¸ ўлик бир нуқтага тақалиб қолади¸ дея совуқдан-совуқ башорат қилди жамғарма мутахассислари чоршанба куни.

Бу ҳисоб-китобларга кўра¸ 2009 йили жаҳондаги умум иқтисодий ўсиш суръати 2008 йилги 3.4 фоиздан 0.5 фозга тушади.

Ушбу манзаранинг энг қоронғу нуқталари¸ яна постсовет ҳудудлари¸ хусусан Россия ҳиссасига тўғри келмоқда.

2008 йили иқтисоди 6 фоизга ўсган Россияда энг некбин тахминларга кўра¸ бу суръат 2009 йил ичи нари борса¸ 0.7 фоизни ташкил этиши мумкин.

Ўзбекистон ҳукумати 2008 йили ўз иқтисодининг 2007 йил давомида 9.5 фоизга ўсганини эълон қилган¸ аммо ўзбек статистикасининг бу рақамлари ҳам¸ мустақил иқтисодчилар томонидан¸ фантазия олами маҳсули сифатида баҳоланган эди.

Тошкент келтираëтган рақамларнинг қанчалик баланд ва алвон бўлишидан қатъий назар¸ халқаро мутахассислар¸ дунëдаги бирор давлат¸ жумладан Ўзбекистонннинг ҳам¸ жаҳон иқтисоди бошдан кечираëтган ҳозирги кучли довулдан четда қолмаслигини таъкидламоқдалар.
XS
SM
MD
LG