Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:11

Эрон ядровий ëнилғилик бўлди


Теҳрон ҳукумати¸ Бушеҳр станциясининг ишга туширилиши эронликларнинг ядровий энергиядан тинч мақсадларда фойдаланиш ҳаққининг амалга кўчиши эканини айтиб келмоқда.
Теҳрон ҳукумати¸ Бушеҳр станциясининг ишга туширилиши эронликларнинг ядровий энергиядан тинч мақсадларда фойдаланиш ҳаққининг амалга кўчиши эканини айтиб келмоқда.

Эронда Россия мутахассислари ëрдамида бунëд қилинган Бушеҳр атом станцияси¸ ниҳоят иш бошлайдиган бўлди.Бу эса¸ халқаро майдондаги эски хавотирларни кучайтирмай қолмади.

АҚШ ва айрим Европа давлатлари¸ Эрон Бушеҳрда қурилган атом ëнилғи станциясидан махфий қурол дастури устидаги ишларни кучайтириш учун фойдаланади¸ деган хавотирни йиллардан бери гапириб келмоқдалар.

Жорий ҳафта Эрон Бушеҳр станциясини ишга тушириш жараëнини бошлаганидан сўнг¸ бу станциянинг мамлакатда жадал бораëтган уранни тўйинтириш дастурларини янада жадаллатишига оид хавотирлар яна кун тартибига чиқди.

Айни пайтда¸ кузатувчилар халқаро ташвишлар нишони Бушеҳрдан бурилиб¸ бошқа иншоотлар¸ хусусан Натанздаги ядровий муассасага кўча бошлаганини ҳам қайд этмоқдалар.

Бушеҳр билан боғлиқ хавотирлар бир оз ариганининг бош сабаби¸ Россия ва Ғарб давлатлари ўртасида бу станциядаги жараëнларнинг БМТ қошидаги Атом энергияси бўйича халқаро агентлик томонидан кузатилиши юзасидан келишувга эришилганидир.

Қолаверса¸ халқаро босим остида Москва ва Теҳрон ҳукуматлари Бушеҳр станциясидаги ядровий чиқиндиларнинг Россияга қайтарилиши борасида ҳам ўзаро битим имзоладилар.

Унга кўра¸ Бушеҳрга Россиядан борадиган ядровий моддалар¸ айни пайтда Бушеҳрдан Россияга қайтариладиган ядровий чиқиндилар халқаро агентлик кузатувчиларининг бевосита назорати ва муҳри остида амалга оширилади.

Бундай эҳтиëт чорасидан мақсад¸ Бушеҳрда тинч мақсадларга қаратилган энергия ишлаб чиқаришдан ортган ëки қолган ядровий материалларнинг бошқа иншоотларга юборилиб¸ уларнинг қуролланиш учун қайта ишлатилиши олдини олишдир.

Стокҳолмдаги Тинчлик тадқиқотлари бўйича халқаро институт мутахассиси Шэнон Кейл¸ Ғарб¸ хусусан Вашингтоннинг бундай хавотирлари асосли эканини айта туриб¸ уларнинг эндиликда Бушеҳрда бошланган янги жараëнларга кўп ҳам боғлиқ эмаслигини таъкидлайди.

- Эронда уранни тўйинтириш бўйича яширин ишлар олиб борилаëтгани¸ хусусан Теҳроннинг Атом энергияси бўйича халқаро агентликка маълум қилинмаган махфий центрифугалар дастури устида ишлаëтгани борасида шубҳалар бор. Менимча¸ халқаро майдондаги асосий ташвишлар¸ ана шу дастур билан боғлиқ.

Бевосита Бушеҳр станциясига келсак¸ бу борадаги қўрқувлар сўнганига анча бўлди. Бу станция Эронга ядровий қурол яратишда фақат билвосита¸ яъни бир кун келиб ядровий қурол яратишга киришиши мумкин муҳандис ва техникларни ҳозирлаш маъносида кўмакчи бўлиши мумкин¸ холос¸ дейди швециялик мутахассис.

Aйни пайтда¸ Тинчлик тадқиқотлари бўйича халқаро Стокҳолм институтининг россиялик таҳлилчиси Виталий Федченко¸ Бушеҳр станциясида ишлаб чиқиладиган ядровий ëнилғидан Эрон ядровий қурол яратиш мақсадида фойдаланиши мумкинлигини истисно қилмайди.

Аммо деб¸ қўшимча қилади россиялик мутахассис¸ бундай ҳаракатнинг БМТ агентлиги кўзидан панада қолиш эҳтимоли йўқ ҳисоби.

- Менинг фикримча¸ Бушеҳрдаги атом ëнилғисидан қурол яратишда фойдаланиш уриниши Атом энергияси бўйича халқаро агентлик томонидан дарҳол¸ осонлик билан пайқалмай қолмайди. Албатта¸ назарий жиҳатдан бу ишни қилса бўлади.

Аммо амалий жиҳатдан¸ Эроннинг бундай қадамга боришини тўсувчи қатор жиддий омиллар¸ хусусан унинг ядровий қуролларни тарқатмаслик шартномасига аъзолиги бор. Қолаверса¸ сиëсий жиҳатдан бундай ишни қилиш¸ бориб турган ахмоқлик бўлади¸ дейди россиялик ядровий мутахассис.

Халқаро жамоатчилик¸ Бушеҳр атом станциясининг ишга туширилиши Эроннинг ўз ядровий қуролига эга бўлиш нияти томон яқинлаштирдими¸ йўқми¸ деган саволга жавоб излаëтган бир пайтда¸ атом станциясидаги Эрон ва Россия муҳандислари бу иншоотни рисоладагидай ишга солишга уринмоқдалар.

Айтилишича¸ Бушеҳр атом станциясида электр қуввати ишлаб чиқариш жараëни фақат ëзга борибгина бошланиши мумкин.
XS
SM
MD
LG