Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:32

Ўзбек мардикори учун учар гилам


Россиядан тортиб¸ АҚШ га қадар ëйилган ҳудудлардаги ҳукуматларнинг миллионлаб ўзбек меҳнат муҳожирларини ватанига қайтариб юбориш истаги¸ авиаширкатлар учун мўмай даромад манбаи бўлиб кўринмоқда.
Россиядан тортиб¸ АҚШ га қадар ëйилган ҳудудлардаги ҳукуматларнинг миллионлаб ўзбек меҳнат муҳожирларини ватанига қайтариб юбориш истаги¸ авиаширкатлар учун мўмай даромад манбаи бўлиб кўринмоқда.

Дунëнинг тўрт тарафига тарқалган ўзбек мардикорларининг ишсизлик боис уйларига оммавий тарзда қайтишига миграция идоралари ва учқич ширкатлари биргаликда ҳозирлик кўрмоқда.

Корея ҳаво йўллари ширкати Тошкент-Сеул ўртасида кунора қатнай бошлади.

Сибир ҳаво йўллари Тошкентга Новосибирскдан қайтадиган учқичларнинг катта ва ўриндиқлари кўп бўлишини таъминлаш ҳаракатида.

Чех ҳаво йўллари авиаширкати эса¸ июндан октябр ойигача тўғридан-тўғри Прага-Тошкент йўналишидаги қатновни йўлга қўядиган бўлди.

Чех ҳаво йўллари авиаширкатининг тўғридан-тўғри Тошкентга авиақатновни ташкил қилиши¸ ўзбек мардикорларининг ишсиз қолиб¸ уйларига кетаëтган бир даврига тўғри келди.

Прагалик инсон ҳуқуқлари фаоли Даниела Врбовага кўра¸ Чехия Ички ишлар вазирлиги ўзбек мардикорларини ташкилий тарзда Ўзбекистонга қайтариш ниятида собит.

- Ички ишлар вазирлиги ватанига қайтаëтган ўзбек мардикорлари қўлига аэропортдаги сарҳад чизиғидан ўтганидан кейин¸ 500 евро беради. Текин чипта беради.

Бу лойиҳанинг тўла ишлаши учун гастарбайтернинг тўғри уйига бориши муҳим. Масалан¸ учқич Берлин ëки Истамбулда алмашса¸ муҳожир ўша ерда қолиб кетиши мумкин¸ дейди Даниела Врбова.

Врбова назарида бу ҳолат Ички ишлар вазирлигининг муҳожирларни қайтариш тадбири моҳиятига зид келиши мумкин.

- Масалан¸ қўлига 500 евро берилиб қайтарилган ветнамликлар тўғридан тўғри Ханойга¸ мўғулистонликлар тўғри Улан-Баторга қайтарилди. Тошкентга тўғридан-тўғри қатнов йўқлиги боис¸ ўзбекларнинг қайтарилиши борасида саволлар чиқармоқда¸ дейди Даниела Врбова.

Чехия Ички ишлар вазирлиги мулозимининг Озодлик мухбирига айтишича¸ 80га яқин ўзбек муҳожири текин авиачипта ва 500 евро олиш шарти эвазига уйига қайтиш истагини билдирган.

- Бизга мурожаат қилганларни¸ керак бўлса ëтоқ ва овқат билан ҳам таъминлаймиз. Иложи борича тезроқ уйига жўнатиб юборамиз¸ дейди Чехия Ички ишлар вазирлиги мулозими.

Мулозимга кўра¸ шу пайтгача мўғуллар ва въетнамликлар Чех ҳаво йўллари учқичларида юртига қайтарилган.

- Айни пайтда¸ Чех ҳаво йўллари ширкатининг июндан октябрга қадар тўғридан-тўғри Тошкентга авиақатнов очиши Ички ишлар вазирлигининг муҳожирларни қайтариш тадбири билан боғлиқ эмас¸ дейди Чехия Ички ишлар вазирлиги мулозими.

Мулозимга кўра¸ Чех ҳаво йўллари ширкати мустақил бизнес тузилма ва у ўз йўналишларини бозор эҳтиëжидан келиб чиқиб¸ ўзи белгилайди.

Чехиядан Ўзбекистонга қайтадиганлар сонининг кундан-кунга ошаëтгани кузатилади. Улардан бири 27 яшар Савриддин Прагадан тўғри уйга борсам деб¸ ўтирибди.

- Прага-Тошкент бўлса¸ ҳеч қандай муаммосиз тўғри уйга борамизда. Олдин пересадкалар билан эдида. Барибир энди шу пулга тўғридан-тўғри бориб келган яхшида¸ дейди Савриддин.

Савриддин бундан бир ярим йил олдин Прагага ишлаш учун келган. Уч-тўрт сўм пул топаман деб дардга чалиндим¸ ҳозир иш ҳам йўқ¸ уйга кетаман¸ дейди у.

- Ҳозир иш йўқ. Бунинг устига¸ соғлигим ëмонлиги боис икки ой ўтириб қолдим. Ҳозир бўлаëтган инқироз ҳам қийнаб қўйди. Соғлиқни тиклаш учун уйга бормоқчи эдим¸ дейди Савриддин.

Савриддин Чехия ҳукуматининг бепул чипта бериб қайтариб юборадиган тадбиридан хабардор. У ҳатто полиция идорасига бориб¸ бу тадбирда қатнашиш истагини ҳам билдирган. Аммо мени лимит тугади¸ деб қайтаришди¸ дейди Савриддин.

Чехиялик инсон ҳуқуқлари фаоли Даниела Врбова Ички ишлар вазирлиги билан боғланиб¸ бу масалани ўрганди.

- Кетиш лойиҳаси ҳали тугамади. Кетишни истаганлар учун жой бор. Ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш лозим.

Чехияда 400 минг киши ишсиз қолди. Фақат феврал ойининг ўзида ишсизлар сони 30 мингга кўпайди.

Бунақа шароитда ҳукумат меҳмон ишчиларга хуш кўрдик¸ деб эшикни кўрсатса¸ ҳайрон бўлмаслик керак¸ дейди прагалик инсон ҳуқуқлари фаоли.

Кетишни ихтиëр қилган ўзбекларга текин чипта берилаëтганини гапирдик.

Айни пайтда¸ муҳожир ўзбеклар кетаëтганлар ҳисобидан пул қилаëтгани ҳам маълум бўлди.

Прагада яшаëтган ўзбек жувон “Хизмат ҳақи эвазига сизни кетаëтганлар сафига қўшиб қўйишим мумкин. Сих ҳам¸ кабоб ҳам куймайдиган йўллар бор” деб таклиф қилди.

Бу энди бошқа ҳикоя.
XS
SM
MD
LG