Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:37

Нефт қазиш ҳажми камаймайди


ОПЕК аъзолари жорий йилнинг май ойигача нефт қазиб чиқариш ҳажмини камайтирмасликка келишиб олдилар.
ОПЕК аъзолари жорий йилнинг май ойигача нефт қазиб чиқариш ҳажмини камайтирмасликка келишиб олдилар.

Якшанба куни Венада бўлиб ўтган нефт экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти – ОПЕК йиғинида нефт нархини қандай қилиб кўтариш мумкин, деган саволга жавоб изланди.

ОПЕК ўтган йилнинг сентябрида нефт ишлаб чиқаришни қисқартишга оид қарорни қабул қилган эди. Натижада нефтнинг бир баррели нархи 32 доллардан 46 долларга кўтарилган.

Сентябр келишувига кўра, ОПЕК аъзолари қазиб олинадиган нефт ҳажмини кунига 4,2 миллион баррелга камайтириши лозим эди.

Саудия Арабистонининг нефт вазири Али ал-Наимий ОПЕК аъзолари сентябрда қабул қилинган нефт қазишни қисқартириш келишувига 80 фоиз амал қилаётгани, вазиятни яхшилашга ҳисса қўшиш учун унга тўла амал қилиниши шартлигини таъкидлади.

ОПЕК расмийлари сентябр келишувига тўла амал қилишни таъминлаш билан биргаликда, ишлаб чиқаришни янада қисқартириш мақсадга мувофиқ бўлишини айтмоқда.

Лекин нефт нархи кўтарилиши бошидан қора кунларни кечираётган жаҳон иқтисоди учун қўшимча муаммоларни туғдиришига оид ҳавотирлар ОПЕК муҳокамаларига ҳам таъсир қилмоқда, албатта.

Истеъмолчи давлатлар манфаатларини ҳимоя қилувчи Энергия бўйича халқаро агентликка кўра, нефтнинг арзонлагани уни истеъмол қиладиган давлатлар учун бир триллион АҚШ долларига тенг молиявий кўмак чораларини кўриш имконини берган.

АҚШ президенти Барак Обама ҳам ўтган ҳафта истеъмолчи давлатлар номидан Саудия Арабистони қироли Абдуллоҳ билан телефон орқали суҳбатлашди.

Энергия соҳаси мутахассисларининг тахминига кўра, жорий йилда нефтга бўлган ҳар кунги талаб бир миллион баррелга қисқаради.

ОПЕКка аъзо баъзи давлатлар нефт экспорт қиладиган, лекин ташкилотга аъзо бўлмаган мамлакатларни ҳамжиҳатликка чақирмоқда.

Қатар Энергетика вазири Абдулла бин Ҳамад ал-Аттия дунё нефт бозоридаги вазиятини баҳолаш учун ОПЕКка аъзо 12 давлат вазирларининг навбатдаги йиғилиши 28 май куни Вена шаҳрида бўлиб ўтишини билдирди.

Москва ОПЕК учрашувига кузатувчи сифатида қатнашгани нуфузли мулозимлар, жумладан, бош вазир ўринбосари Игор Сечин ва энергия вазири Сергей Шматкони юборди.

ОПЕК уюшмасига Ангола, Бирлашган Араб Амирликлари, Венесуэлла, Жазоир, Ироқ, Ливия, Нигерия, Саудия Арабистони, Эквадор, Эрон, Қатар ва Қувайт аъзо бўлган
XS
SM
MD
LG