Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:37

Қозоқ мухолифати бирлашмоқчи


Қозоқ мухолифати лидерларининг бирлашиш ҳақидаги ғоялари амалга ошишига кузатувчилар ишонишмаяпти.
Қозоқ мухолифати лидерларининг бирлашиш ҳақидаги ғоялари амалга ошишига кузатувчилар ишонишмаяпти.

Тарқоқ қозоқ мухолифати мамлакатни иқтисодий инқироздан олиб чиқиш учун бирлашмоқчи. Бироқ аксар кузатувчиларнинг айтишларича, расмий Остона мухолифатнинг бирлашмаслиги учун барча сиёсий воситаларни ишга солади.

Қозоқ мухолифатчиларидан бири Алихон Байменов чиндан ҳам қозоқ мухолифати узоқ йиллар давомида бирлаша олмаганлигини айтади.

Унга кўра, иқтисодий инқироз туфайли мамлакатда анчадан бери юзага чиқмай келган муаммоларни ошкор бўлгани қозоқ мухолифатини бирлашишга ундаган.

- Муаммо шундаки, Қозоғистондаги ҳозирги сиёсий тизим муқобил ғояларни қабул қилишга қодир эмас, ҳукуматда тўғри ғоялар инқирози мавжуд.

Қозоқ мухолифати молиявий бўҳронга қарши қаратилган дастур ишлаб чиқиб, уни ҳукуматга таклиф этди. Ҳукумат эса бизнинг ғояларни қабул қилиб, уни 3 ой ўтгач ўз номидан амалга тадбиқ эта бошлади. Аммо бу иш кечиктирилиб бошланди.

Шу сабабли мухолифат бирлашиб, инқироз шароитида ҳукумат амалга ошираётган ҳатоларни бартараф этишга ҳаракат қилмоқчи,- дейди Алихон Байменов.

Бироқ баъзи кузатувчилар, бугунги кунда қозоқ мухолифатининг фаолияти сустлашиб қолгани ва ҳар қандай шароитда ҳеч бир дастур уларни бирлаштира олмаслигини билдиришмоқда.

Мустақил журналист Сергей Дуванов, ҳозир чиндан ҳам тарқоқ қозоқ мухолифатини бирлаштиришнинг айни мавриди эканини айтади.

Аммо шу билан бир қаторда, журналист, яқин келажакда бу режанинг ҳаётга тадбиқ этилишига тўсиқ бўлувчи сабаблари ҳам борлигини таъкидлайди:

-Бунинг энг оддий сабаби шундаки, ҳозир қозоқ мухолифатида ҳамфикрлар йўқ. Ҳар бир мухолифатчи маълум бир мақсадни кўзлагани сабабли, уларнинг ягона бир мақсадга эришишининг иложи бўлмайди.

Бундан ташқари, ўйлашимча, мухолифат вакиллари орасида қандайдир рақобат мавжуд бўлиб, бу қозоқ мухолифатини бирлаштириш бўйича ташаббуснинг амалга ошишига йўл қўймайди,- дейди мустақил журналист Сергей Дуванов.

Баъзи кузатувчилар қозоқ ҳукумати мухолифатдаги тарқоқликни сақлаб қолиш учун маълум бир сиёсий воситалардан тез-тез фойдаланишини айтадилар.

- Нега ҳозир Ғалимжон Жакиянов қувғинда, нега ҳозир Бўлат Абиловга нисбатан жиноий иш очиб қийнашаяпти. Акежан Кежегелдин эса қозоқ мухолифатини бирлаштира оладиган шахс, аммо ҳозир у ҳам қувғинда.

Қозоқ ҳукумати ақлли ва буюк шахсларни қадрига ета олмай, уларни ё мамлакатдан бадарға қилаяпти ёки уларни мамлакат ичида қолдириб синдиришга ҳаракат қилаяпти.

Қозоқ мухолифатини бирлаштира оладиган кишиларнинг барчаси ҳозир хорижда, мамлакатда қолганлари эса ҳукуматнинг доимий босими остида яшаб, уларга нисбатан судма жараёнлари олиб борилмоқда,- дейди жамоат арбоби Ирина Савостина.
XS
SM
MD
LG