Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:15

Қурбонлар сони камайтирилди


Ғузор –Чим –Кўкдала йўлининг 42 километрида йўл четида турган экскаваторга катта тезликда бориб урилган йўловчи автобуси Ўзбекистон йўлларида кейинги пайтларда тез-тез қайд этилаëтган қонли автоҳалокатлардан навбатдагисидир.
Ғузор –Чим –Кўкдала йўлининг 42 километрида йўл четида турган экскаваторга катта тезликда бориб урилган йўловчи автобуси Ўзбекистон йўлларида кейинги пайтларда тез-тез қайд этилаëтган қонли автоҳалокатлардан навбатдагисидир.

Хабарларга кўра¸ Қамашида юз берган автобус ҳалокати сабабларини ўрганаëтган ҳукумат комиссияси¸ ҳалокат оқибатида ўлганлар учун улар яқинларига товон пули тўлаш масаласини ҳам кўриб чиқмоқда.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати вакили Зоҳиджон Каримовдан олинган маълумотга кўра¸ 2 май куни Қашқадарëда юз берган автобус ҳалокатида 23 киши нобуд бўлиб¸ тўрт киши тан жароҳати олган.

Бундан олдин Қашқадарëдаги шифохона вакили ўлганлар сонининг 30 дан ошиқ эканлигини айтган эди. Регнум хабар агентлиги 2 май куни ўлганлар сонининг 26 киши эканлигини билдирган эди.

Вазирлик вакилига кўра¸ воқеа Ғузор –Чим –Кўкдала йўлининг 42 километрида йўловчи ташувчи Мерседес Бенс автобуси йўл четида турган экскаваторга катта тезликда бориб урилиб¸ мажақланиб кетган.

Вазирлик вакилининг айтишича¸ ҳодиса юзасидан жиноят иши очилиб¸ айбдор шахсларни аниқлаш юзасидан тергов –тезкор гуруҳи тузилган.

Биз Қашқадарëдаги бу тезкор гуруҳ вакилига қўнғироқ қилганимизда¸ 2 майдан бери ўлганлар сонида ўзгариш бўлмаганини айтди.

Озодлик мухбирининг “Аниқроқ маълумотларни айта олмайсизми?” деган саволига гуруҳ вакили “Биз қўлимиздаги маълумотларни пайдар-пай Тошкентга юбориб турибмиз. Тафсилотларни Тошкентдан ўзингиз сўраб билинг” деб жавоб берди.

Сўнгги маълумотларга кўра¸ йўл четидаги экскаватор Ўзбекистон темир йўллари ширкатига тегишли бўлган.

Экскаваторни йўл четида қолдириб кетган қурувчиларнинг “Диққат! Қурилиш кетмоқда!” деган огоҳлантирувчи йўл белгисини қўймаганлиги оқибатида ҳалокат келиб чиқди¸ деган тахмин айтилмоқда.

Бундай тахминни Россиянинг Новости агентлиги Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматидаги манбаларига таяниб маълум қилди.

Автобус ҳалокатида жабрланганлар олиб келинган Қамаши туман касалхонасига телефон қилиб сўнгги маълумотларни ўрганишга уриндик.

- Тўрт киши жонлантириш (реанимация) бўлимида ëтибди. Уларнинг аҳволи 2 майдан бери ўзгаргани йўқ. Барча врачлар уларнинг ҳаëтини қутқариш учун сафарбар қилинган.

Озодлик: 2 майдан бери автобус ҳалокатида ўлганлар сонида ўзгариш бўлдими? Масалан¸ касалхонада жони узилганлар бўлдими?

- Йўқ¸ ҳеч кимнинг жони икки кун ичида узилмади. Такрор айтаман¸ реанимацияда тўрт киши ëтибди. Улар ҳали тирик¸ деди Қамаши туман касалхонасида телефон гўшагини кўтарган касалхона ходими.

Автобус билан экскаваторнинг тўқнашуви оқибатида нобуд бўлган 23 киши яқинларига товон тўлаш масаласининг Қашқадарëда тузилган махсус ҳукумат комиссияси томонидан кўриб чиқилаëтгани ҳам айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG