Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:22

Эронда сайловолди пойгаси авж олмоқда


Иқтидордаги президент Аҳмадийнажод фикрича, унинг президентлик сайловидаги ислоҳотчи рақиблари мамлакат душманлари билан кескинликни юмшатишни хоҳлаш орқали Эроннинг мавқеини сусайтиришга уринмоқдалар.
Иқтидордаги президент Аҳмадийнажод фикрича, унинг президентлик сайловидаги ислоҳотчи рақиблари мамлакат душманлари билан кескинликни юмшатишни хоҳлаш орқали Эроннинг мавқеини сусайтиришга уринмоқдалар.

Маҳмуд Аҳмадийнажод 12 июнда ўтказиладиган президентлик сайловига тайёргарлик доирасида ўзининг сайловолди кампаниясини мўътадил рақибларига ҳужум билан бошлади.

Июнь ойидаги сайловда иккинчи марта Эрон президенти бўлиш ҳаракатини бошлаган Маҳмуд Аҳмадийнажод Ғарбга қарши юритган сиёсатини давом эттиришни ваъда қилди.

22 май куни пойтахт Теҳронда қилган чиқишида Аҳмадийнажод Эрон халқи бешафқат давлатлар ҳукмронлигини қабул қилмаслигини айтди.

Аҳмадийнажод Эрондаги ислоҳотчиларни мамлакат душманлари билан кескинликни юмшатишни хоҳлаш орқали Эроннинг мавқеини сусайтиришга уринаётганликда айблади.

Эронда президентлик сайловолди кампанияси расман жума куни бошланди. Аҳмадийнажоднинг биринчи сайловолди чиқиши жума куни пойтахтдаги ёпиқ стадионда бўлди. Иқтидордаги Эрон президентини унинг тарафдорлари қизғин кутиб олдилар.

Маҳмуд Аҳмадийнажод аввалги президент Муҳаммад Ҳотамий бошчилигидаги ҳукуматини танқид қилиб, улар мамлакат мақсадларини деярли йўққа чиқаргани ва Ғарб хоҳлаган мақомни қабул қилиш ниятида бўлганини иддао қилди.

Эроннинг душманларини “ит”га тенглаштирган Аҳмадийнажод “агар ортга чекинсангиз, улар ҳужум қилади, агар ҳужум қилсангиз, улар ортга чекинади”, деди.

Маҳмуд Аҳмадийнажоддан ташқари яна уч номзод, яъни, собиқ бош вазир Мир Ҳуссайн Мусавий, собиқ парламент раиси Меҳдий Каррубий ва Инқилоб посбонлари собиқ қўмондони Муҳсин Резай Эрон президенти лавозими учун даъвогарлик қилмоқда.

450 дан ортиқ, жумладан, 42 нафар аёл президент сайловида қатнашиш истагини билдирган. Аммо Васийлар кенгаши атиги тўрт номзодга сайловда қатнашиш учун рухсат берган.

Эронда мутлақ салоҳиятга эга бўлган мамлакат Олий руҳонийси Оятулло Али Ҳоманаи иқтидордаги президент Маҳмуд Аҳмадийнажоднинг тарафдори.

Иқтидордаги президентнинг рақиблари уни иқтисодиётни рисоладагидек бошқара олмаётгани учун танқид қилмоқда. Хусусан, Аҳмадийнажоднинг асосий рақиби экани айтилаётган Мусавий мамлакатда ишсизлар сонини кўпайиб кетишида ҳозирги ҳукуматни айблади.

Теҳронда яшовчи Фотима Ғуломий сайловда Мусавий учун овоз беришини айтди. Унга кўра, Мусавий 80-йилларда, яъни, Ироқ билан бўлган уруш даврида Эрон иқтисодиётини яхши бошқарган.

- Мен билган энг яхши нарса уруш даврида очликдан ҳеч ким ўлгани йўқ. Душманимиз бошлаган урушни бутун дунё қўллаб-қувватлади. Шунга қарамай, нархлар кўтарилмади ва ҳатто мактаблар ёпилмади, дейди теҳронлик Фотима Ғуломий.

Мусавийнинг яна бир тарафдори Иброҳим Нажиян, агар собиқ бош вазир президент этиб сайланса, у аҳоли турмуш даражасини кўтаришига умид билдирди.

- Саккиз йиллик уруш даврида вазифасини аъло бажаргани учун мен жаноб Мир Хуссайн Мусавийга овоз бераман, дейди теҳронлик Нажиян.

Эронлик ислоҳотчилар президент сайловда қанча кўп фуқаро қатнашса, ғалаба қозониш имкониятлари шунча оширишига умид қилмоқда.
XS
SM
MD
LG