Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:09

Обаманинг иддаоли қарори


Кейинги саккиз йил ичида АҚШ ва мусулмон дунëси ўртасига тушган жиддий ишончсизликни аритиш мақсадида президент Обама 2 июн куни араб пойтахтларига сафар бошлади.
Кейинги саккиз йил ичида АҚШ ва мусулмон дунëси ўртасига тушган жиддий ишончсизликни аритиш мақсадида президент Обама 2 июн куни араб пойтахтларига сафар бошлади.

4 июн куни АҚШ президенти мусулмон дунёсига мурожаат қилади. Муҳим, деб айтилаётган мурожаат учун Миср пойтахти Қоҳиранинг танланиши кўпчилик учун кутилмаган воқеа бўлди.

Оқ уй маъмурияти Барак Обаманинг кутилаётган нутқини араб дунёси билан алоқаларни яхшилашга қаратилган уринишларнинг муҳим қисми сифатида таърифламоқда.

Шу пайтгача Обама АҚШ президенти лавозимига киришгач, биринчи интервьюсини Ал-Арабия телеканалига берди, эронликларни Наврўз билан табриклаб, Туркия сафари чоғида талабалар билан мулоқот ўтказди.

Ҳар бир фурсатдан фойдаланиб, АҚШ ва Ислом дунёси ўртасидаги муносабатларни қайта тиклашга уринаётган Обама ўзаро муроса ва бир-бирини ҳурмат қилиш муҳим эканлигини урғулади.

Оқ уйга кўра, Обама Қоҳирадаги нутқи чоғида араб дунёси билан алоқаларни яхшилаш йўлидаги уринишлари, жумладан, АҚШ ва мусулмон дунёси ўртасидаги мавжуд тушунмовчиликлар ҳамда тафовутларни бартараф этиш борасида ўз қарашлари билан ўртоқлашишни мақсад қилган.

Обама ёрдамчиларига кўра, президент америкалик мусулмонларнинг араб дўстлари билан ўзаро мулоқотини ҳам яхшилаш ниятида.

Оқ уй маъмурияти жорий ой бошида Обама Қоҳирадан туриб мусулмон дунёсига мурожаат қилишини маълум қилгандан сўнг, бу нутқ учун нега айнан Қоҳира танлангани кўпчиликни ўйлантирди.

Кўпгина кузатувчилар Обаманинг мазкур нутқ учун ўз болалиги ўтган ва дунёдаги энг йирик мусулмон давлат ҳисобланган Индонезияни танлашини тахмин қилаётган эдилар.

Ўтган ҳафта Оқ уй расмийлари журналистлар билан учрашиб, мурожаат учун нега Қоҳира танлангани борасидаги саволларга жавоб қайтаришга уриндилар.

Расмийларнинг таъкидича, Миср АҚШнинг нафақат узоқ йиллик стратегик ҳамкори¸ балки араб ва мусулмон дунёсида муҳим рол ўйнайдиган давлатлардан биридир.

Миср аҳолисининг кўп қисмини ёшлар ташкил этади ва Обаманинг ўз нутқи чоғида айнан мисрлик ёшларга мурожаат қилиши кутилмоқда.

Президент ўз нутқи учун Қоҳира универститетини танлаган. Бу ўқув маскани демократия тарафдорлари бўлган талабалар чиқишлари саҳнаси ва араб дунёсидаги либерал қарашларнинг ўчоғи ҳисобланади.

Адабиёт бўйича Нобел мукофоти лауреати Нағиб Маҳфуз ҳам ушбу университетда таҳсил оган.

Мурожаат учун жой танлаш Обамага қийин кечди.

Араблар бутун дунёдаги мусулмонларнинг 15 фоизидан кам қисмини ташкил этиши инобатга олинса, нутқ учун араб давлати танланиши унинг мусулмон дунёсига мурожаат қилмади, деган тушунчани пайдо бўлиш хавфини юзага чиқариши мумкин эди. Араб давлатидан бошқа давлатнинг танланиши унинг учун “хавфсиз” танлов сифатида қаралар эди.

Халқаро Карнеги Тинчлик жамғармасининг АҚШ ва Араб дунёси бўйича таҳлилчиси Мишел Даннинг айтишича, нутқ учун Қоҳиранинг танланиши мантиққа тўғри келади.

- Фикримча, Обама маъмуриятининг Яқин Шарқ борасидаги ҳаракатлари иддаолидир ва мурожаат учун Қоҳиранинг танланиши ҳам иддаоли бир қарордир.

Бу билан президент Обама, менимча, Яқин Шарқ муаммосига бутун мураккаблиги билан ёндашаётгани ҳамда бу мураккабликлардан чўчимаётганини кўрсатмоқда, дейди таҳлилчи Мишел Данн.

Айни пайтда мисрлик сиёсий таҳлилчи Амр Ҳамзавий фикрича, Обама нафақат АҚШ ва мусулмонлар ўртасидаги муаммолар ҳақида, балки минтақа хавфсизлиги ва сиёсати билан боғлиқ масалалар тўғрисида ҳам гапиришга имкон бергани учун айнан Қоҳирани танлаган.

- Обама Қоҳирага сафар қилар экан, расмий Вашингтон бир қатор масалалар, жумладан, Фаластин-Исроил можароси, Ироқ келажаги, Эрон ядровий дастури ва экстремизмга қарши кураш каби масалалар муҳим экани борасида мужда йўлламоқда, дейди мисрлик таҳлилчи.
XS
SM
MD
LG