Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:07

Яна бир "ëмон хабар"


Transparency International ташкилоти йиллардан бери Ўзбекистон ҳукуматини мамлакатда кенг кўламли сиëсий ва иқтисодий ислоҳотларни бошлаш орқали коррупция илдизига зарба беришга чақириб келмоқда.
Transparency International ташкилоти йиллардан бери Ўзбекистон ҳукуматини мамлакатда кенг кўламли сиëсий ва иқтисодий ислоҳотларни бошлаш орқали коррупция илдизига зарба беришга чақириб келмоқда.

“Transparency International” ташкилоти эълон қилган 2009 йилги “Глобал коррупция барометри” га сармоядорлар қизиқишининг сустлиги ва объектив ахборот олиш имконсизлиги боис¸ Ўзбекистон киритилмади.

“Transparency International” ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўйича директори Миклос Маршалл 2009 йилги ҳисоботга Марказий Осиё давлатлари¸ жумладан Ўзбекистон киритилмагани сабабини шундай изоҳлади.

- Ўзбекистон коррупция ривожланган давлатлар индексининг қуйи қисмидан ўрин олган. Бу индекс экспертлар фикрига асосланган. “Глобал коррупция барометри” ҳисоботи эса турли одамлар фикрига асосланган.

Шунга қарамай, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Қозоғистоннинг ҳисоботга киритилмагани инвесторлар ва бошқа бизнес доиралари томонидан бу давлатларга қизиқиш йўқлигини кўрсатади. Ўз навбатида бу¸ мазкур давлатлар учун ёмон хабардир, дейди Маршалл.

“Transparency International” ташкилоти ҳисоботида Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари¸ хусусан Афғонистон, Ироқ ва Эронга ҳам оид маълумотлар йўқ. Ташкилотнинг бошқа вакили буни шундай изоҳлади.

- Биз “Transparency International” ташкилоти “Глобал коррупция барометри” учун турли давлатларда сўров ўтказиш вазифасини асосан “Gallup International” ташкилотига топширганмиз.

Сўровлар “Gallup International” ташкилотининг дунё давлатларидаги тармоқлари орқали амалга ошириб келинмоқда. Молиявий қийинчилик, ташкилотчилик муаммолари ва сиёсий сабабларга кўра¸ бу йил айрим давлатларда сўров ўтказишнинг имкони бўлмади.

Агар бирор мамлакатда кенг миқёсда ишончли сўров ўтказиш имкони бўлмаса, бу мамлакат ҳисоботга киритилмайди, деди Берлиндаги “Transparency International” ташкилоти вакили.

Миклос Маршаллга кўра, “Глобал коррупция барометри” ҳисоботи 69 давлатдаги 73 минг одам орасида ўтказилган сўров асосида тузилган. Ҳужжатда сўралганларнинг қарийб ярми коррупция ўз мамлакатлари хусусий секторида кенг тарқалганига шубҳа қилмаслигини билдирган.

Ўзбекистонлик тадбиркорлар ҳам мамлакат хусусий секторида бизнес ривожига асосий тўсиқлардан бири коррупция¸ деган фикрда.

- Ноқонуний текширувлар жуда кўплаб бўлади. Чунки ҳаммаси чўнтакни ўйлаб боради. Шунинг учун Ўзбекистонда тадбиркорлар кўп ҳам ривожланиб кетмайди. Чунки улар топганини унисига¸ бунисига едиради.

Дейлик, битта туманда бўладиган бўлса¸ ўша туман участка нозири келиши мумкин¸ начальник милицияси келиши мумкин. Хуллас¸ ҳаммаси киради.

Яхши ривожланаëтган фирмада ҳар доим текширув бўлиб туради, дейди фарғоналик тадбиркор Расулжон.

Шу ўринда Ўзбекистонда аксар соҳалар, жумладан хусусий сектор ривожига тўсиқ бўлаётган коррупцияга барҳам бериш учун нима қилмоқ керак, деган савол туғилади.

“Transparency International” ташкилоти расмийси Ўзбекистонда коррупция даражасини камайтириш учун ҳукумат томонидан ислоҳотлар ўтказиш жадаллаштирилиши кераклигини, шунингдек, бошқа давлатлар билан савдо-сотиқни ривожлантириши кераклигини, бунинг учун ҳозир Ўзбекистонда аввалгига нисбатан қулай имконият юзага келганини айтди.

- Ўзбекистонда, менимча, ислоҳотлар ўтказишни тезлатиш керак. Чунки ҳозир мамлакатда ислоҳотлар ўтказиш учун бир неча йил олдингига қараганда яхшироқ вазият юзага келган. Ҳукумат бу имкониятни бой бермаслиги керак.

Ҳукумат томонидан халқаро савдо алоқаларининг кенгайтирилиши, ҳамкорлик ҳамда бизнеснинг ривожланишини рағбатлантирувчи муҳитни яратиш - коррупцияни камайтиришнинг энг тўғри йўли деб ҳисоблайман, деди “Transparency International” ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўйича директори Миклос Маршалл.
XS
SM
MD
LG