Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:46

Ўзбекистон пўписасини бажаришга киришди


Айтилишича¸ Тошкент газ миқдорини кескин камайтирганидан сўнг Тожикистонда фақат стратегик аҳамиятга молик кўриладиган Талко алюмин заводига ишламоқда.
Айтилишича¸ Тошкент газ миқдорини кескин камайтирганидан сўнг Тожикистонда фақат стратегик аҳамиятга молик кўриладиган Талко алюмин заводига ишламоқда.

16 июн куни Ўзбекистон¸ олдиндан огоҳлантиргани каби¸ Тожикистонга узатилаётган газ миқдорини 50 фоизга қисқартирди. Оқибатда Тожикистон саноати ишлаб чиқаришни қисқартиришга мажбур бўлди.

“Тожиктрансгаз” унитар корхонаси вакиллари қўшни давлатнинг газ миқдорини қисқатирганини Тожикистоннинг Ўзбекистон олдидаги қарзи ошиб кетганлиги билан изоҳламоқдалар.

- Биз “Ўзтрансгаз” корхонасига қарийб 18 миллион доллар қарздор бўлиб қолганмиз. Бу миқдордаги маблағни корхона айни замонда тўлай олмайди. Шу боис корхона раҳбарияти ўзбекистонлик ҳамкасблари билан музокара ўтказиб, газ узатиш миқдорини 50 фоизга камайтирилишига рози бўлди, дейди “Тожиктрансгаз” унитар корхонаси раҳбари ўринбосари Шавкат Шоимов.

“Тожиктрансгаз" вакилларининг қайд этишларича, Ўзбекистон томони газ ҳақи тўланмаса, Тожикистонга газ узатишни 15 июндан тўлиқ тўхтатиши ҳақида огоҳлантирган. Бироқ ўзаро келишувдан кейин газ узатилиши тўхтатилмади.

Расмий хабарларга кўра, Ўзбекистон Тожикистонга газ беришни қисқартириши оқибатда республикадаги бир қатор йирик саноат корхоналари ўз ишини тўхтатишга мажбур бўлган. Биргина Душанбедаги “Тожикцемент “заводида 1000 дан ортиқ киши иш хақи тўланмайдиган таътилга жўнатилган.

Мамлакат жанубида фақат “Талко” алюмин заводи ишламоқда, у ҳам бўлса¸ таъкидланишича¸ маҳсулот ишлаб чиқаришни 50 фоизга камайтирган. Бундан ташқари, Сўғд вилоятидаги “Торгмаш” заводи, “Лаъл” шиша идиш ишлаб чиқарувчи корхона ҳам ишдан тўхтаган.

“Тожикцемент" раҳбарлари заводнинг тўхтаб қолганлиги боис зарур чора-тадбирлар кўриш илтимоси билан республика ҳукуматига мурожаат қилган. Бироқ республика ҳукумати ҳанузгача бирор чора кўришнинг уддасидан чиқолмаëтир.

- Заводда умуман цемент заҳираси қолмаган ва Тожикистон ҳукуматига мурожаат қилишимиздан мақсад шу пайтгача завод фаолияти учун зарур табиий газ учун ҳақни олдиндан тўлаганмиз, бироқ охирги пайтдаги глобал инқироз туфайли корхонанинг молиявий аҳволи мушкуллашганини билдирдик.

“Тожикцемент”нинг газ таъминоти идораси олдидаги қарзи 2 миллион доллардан зиёдни ташкил этади. Цемент заводи бугунги кунда республика иқтисодиёти учун ўта муҳим аҳамиятга эга “Роғун” ва “Сангтўда” гидроэлектрстанциялари қурилишини цемент билан таъминлаётган асосий корхона ҳисобланади. Назаримда, республика ҳукумати мана шундай муҳим омилларни инобатга олиши лозим, дейди “Тожикцемент” заводи директор ўринбосари Фазилат Сафарова.

“Тожиктрансгаз” раҳбарларининг айтишларича, бугунги кунда Тожикистондаги энг йирик газ истеъмолчилари Душанбедаги цемент заводи, “Талко” ва "Барқи Тожик" ширкатлари ҳисобланади. Газ учун энг кўп қарздорлар ҳам ана шу корхоналардир.

Ўзбекистон қўшниларига газ ёки электр қуввати узатишни маблағ масаласи важи билан тез-тез тўхтатиб туради. Тожикистонлик айрим кузатувчиларга кўра, бунда расмий Тошкент энергетика заҳираларидан сиёсий босим сифатида фойдаланади. Бироқ маҳаллий кузатувчилар орасида бу фикрга қўшилмайдиганлар ҳам талайгина.

- Барча заҳиралар марказлаштирилган Шўролар даври ўтмишда қолди. Бугун республикалар мустақил, демак истеъмол қилинган газ учун ҳақ тўлаш шарт. Ҳеч ким ҳеч нимани бепул бермайди. Ахир қачонгача қарзга маҳсулот олиш мумкин? Ўзбекистон тубсиз заҳиралар макони эмас-ку.

Кузатувчилар ва сиёсатчиларнинг “Тошкент энергетика ресурсларидан сиёсий босим сифатида фойдаланаяпти” дея жар солишлари ҳеч бир мантиққа тўғри келмайди. Қарзни тўла ва бемалол газними, электрними ишлатавер, дейди маҳаллий кузатувчи Салим Воситзода.

Кузатувчи фикрича, Ўзбекистон қўшниларга ҳеч қандай босим ўтказмаяпти, аксинча газни ўз қўшниларига арзонроқ сотаяпти. Чунончи, 2008 йил октябр ойида Ўзбекистон Тожикистон ва Қирғизистонга сотиладиган табиий газ нархини оширган, ҳар минг куб метр газга 240 АҚШ доллари миқдорида ҳақ тўлашга келишилган. Бу эса, Воситзодага кўра, Ўзбекистон Россияга Европа нархидан сотаëтган газ нархидан анча кам.
XS
SM
MD
LG