Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:45

Гейтс: Ироқда вазият яхшиланди


Ироқ Бош вазири нури ал-Маликий ва АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс Бағдодда хавфсизлик масалаларини муҳокама қилдилар.
Ироқ Бош вазири нури ал-Маликий ва АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс Бағдодда хавфсизлик масалаларини муҳокама қилдилар.

АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс кеча икки кунлик амалий ташриф билан Ироққа борди. Бу ерда у Ироқ расмийлари билан хавфсизлик масалаларини муҳокама қилиши режалаштирилиган.

Хабарларга қараганда, вазирнинг Бағдодда Ироқ расмийлари билан ҳамда Курдистон мухтор ўлкаси маъмурлари билан учрашиб, мамлакатда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиши режалаштирилган.

Гейтс Ироққа бориш олдидан Исроил ва Иорданияда бўлди. Бироқ унинг Ироққа сафари, юқори лавозимли бошқа АҚШ расмийларининг бу мамлакатга сафари каби, олдиндан эълон қилинмаган эди.

Роберт Гейтс тушган учоқ мамлакат жанубидаги АҚШ ҳарбий базасига қўнди ва бу ерда вазир аскар ва зобитлар билан учрашди.

Гейтс бугун, 29 июль куни ҳам Ироқда бўлади.

АҚШ мудофаа вазири Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий ва мудофаа вазири Абдул Қодир Яссимлар билан учрашди.

Учрашувлардан сўнг Гейтс сўнгги 3 йил ичида Ироқда хавфсизлик билан боғлиқ вазият яхшиланди, деб баёнот берди.

Хабарларга қараганда Роберт Гейт Ироқ расмийлари билан мамлакат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ироқ қўшинларига қурол-яроғ ва ҳарбий жиҳозлар етказиб бериш масалаларини муҳокама қилди.

АҚШ ўз ҳарбийларини 2011 йил охиригача Ироқдан олиб чиқиб кетмоқчи ва Вашингтон вакили бу мамлакат қуролли кучларининг вазиятни мустақил назорат қила олиши мумкинлигига ишонч ҳосил қилмоқчи.

Америка ҳарбийларини Ироқ шаҳарларидан олиб чиқиш ўтган ойда якунига етди.

Хабарларга қараганда, Гейтс Ироқ расмийларининг АҚШда ишлаб чиқарилган F-16 реактив қирувчи учоқлари сотиб олишга оид режаларини муҳокама қилган.

Мутахассислар фикрича, бу машиналар Ироқ қуролли кучларига қўшимча қувват ва ташқи таҳдидларга қарши туриш учун яхши омил бўлиши мумкин.

Ироқ расмийлари олдинроқ 2020 йилгача 96 та F-16 сотиб олиш нияти борлиги тўғрисида гапиргандилар. Қирувчи учоқлардан ташқари Ироқ ўз армияси учун танклар, ҳарбий вертолётлар ва бошқа турдаги қурол-аслаҳа сотиб олмоқчи.

Ироқ армияси жанговарлигини таъминлаш масалалари, хабарларга қараганда, Роберт Гейтс бу мамлакатга сафари чоғида муҳокама қиладиган масалаларнинг бир қисми холос.

АҚШ мудофаа вазири, шунингдек, Ироқнинг шимолига сафар қилиб, бу ерда Курдистон мухторияти расмийлари билан алоҳида сўзлашувлар ўтказмоқчи.

Сўзлашувлар марказидаги масала Курдистон мухторияти билан Бағдод ўртасидаги нефть ва ер билан боғлиқ ихтилофлардир.

Гейтснинг Ироққа сафари юзасидан фикр билдирган америкалик амалдорларнинг фикрича, у Курдистон ва Ироқ расмийлари ўртасида "холис воситачи" вазифасини бажармоқчи, суннийлар, шиалар ва курдларни АҚШ қўшинлари 2011 йилда Ироқни тарк этгунга қадар мавжуд сиёсий келишмовчиликларни бартараф этишга ундамоқчи.

Гейтс АҚШ ҳарбийларини Ироқ шаҳарларидан олиб чиқиш якунланган кун – 30 июндан буён бу мамлакатга сафар қилган иккинчи юқори лавозимли америкаликдир.

4 июль куни Ироқда АҚШ вице-президенти Жо Байден бўлган эди.
XS
SM
MD
LG